ОАВ: Тожикистонда тугмали мобил телефонлар ишлаб чиқарила бошланди

"Азия-плюс" сайти фотосурати

«Азия-плюс» нашри илк тожик мобил телефонлари ишлаб чиқарилган корхона ҳисоботини эълон қилди. Бундан олдин Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги нашрга бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини айтган эди.

Журналистларнинг аниқлашича, Тожикистонда Vira (форсчада «ақлли» маънони англатади) деб номланган тугмали телефонлар ишлаб чиқарилади.

Биринчи модел — Vira Model V1 Душанбедаги «Ориён электрони» заводида йиғилади. Эҳтиёт, бутловчи қисмлар Таиланд, Корея, Хитой, Тайван ва бошқа мамлакатлардан келтирилади.

Телефонга ўрнатилган хотира 100 МБ ни ташкил қилади. Унга 32 ГБ хотира картасини ўрнатиш мумкин. Қурилма флешли 1,3 мегапикселли олд камерага эга. Батарея қуввати 4-5 кунга етади. Ушбу телефон ёрдамида радиони қўшимча иловалар ва қулоқчинларсиз тинглаш мумкин.

Телефоннинг интерфейси ва операцион тизими 4 тилда — инглиз, форс, турк ва рус тилларида яратилган, чунки ишлаб чиқарувчи компания ўз маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди