Қозоғистонда еттинчи сиёсий партия рўйхатга олинди

Айдарбек Ходжаназаровнинг Faceebook даги фотосурати

Қозоғистонда янги Respublica партияси рўйхатга олинди. Бу ҳақда Facebookда (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) сиёсий бирлашма раиси Аидарбек Ходжаназаров маълум қилди.

«Тўғриси, бизнинг вакилимиз ҳозиргина Остонадаги давлат хизматлари марказларидан бирида Respublica партиясининг рўйхатдан ўтганлигига доир ҳужжатларини қўлга олди. Бундан буён биз мамлакатимизда янги, расман рўйхатдан ўтган сиёсий кучмиз! Ортда ойлаб кутиш, бир неча бор рад жавобини олиш бизни янада кучли қилди», — деб ёзади у 18 январь куни партия ҳамраислари Сиримбек Тау, Руслан Берденов, Максим Баришев, Динара Шукижонова ва бошқаларни ушбу воқеа билан табриклар экан.

Қозоғистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати партиянинг рўйхатдан ўтгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, у таъсис қурултойини ўтказгани ва вазирликка керакли ҳужжатларни тақдим этганини маълум қилди. Гап шундаки, Respublicaни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги илк хабарлар декабрь ойи охирида пайдо бўлганди, бироқ кейин улар Адлия вазирлиги томонидан рад этилганди.

Партиянинг ташкил этилиши 2022 йил 29 августда эълон қилинган. Унинг асосчилари ва раҳбарлари Қозоғистоннинг таниқли тадбиркорлари ва жамоат арбобларидан иборат. Улар, жумладан, мамлакат ва бизнесни рақамлаштириш, маданият ва тилнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш масалаларини кўтаради.

Ҳозир Қозоғистонда еттита сиёсий партия расман рўйхатдан ўтган. Илгари қуйидагилар ҳаракат қилган: ҳукмрон Amanat партияси, Қозоғистоннинг «Ақ Жол» демократик партияси, Қозоғистон Халқ партияси, «Ауил» Халқ демократик ватанпарвар партияси, мухолифатдаги Миллий социал-демократик партияси, Қозоғистоннинг «яшиллар» партияси бўлмиш «Байтак».

Кутилганидек, жорий йилнинг биринчи ярмида республика Мажлиси ва барча даражадаги кенгашларга навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўтган йил куздаги мурожаатида гапириб ўтганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ