Қозоғистонда йўқ қилиниши керак бўлган қуролларни сотган куч тизилмалари ходимлари судланди

gov.kz сайти фотосурати

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Ички ишлар вазирлигининг ички хавфсизлик бошқармаси билан биргаликда фойдаланишдан чиқарилган ва йўқ қилиниши керак бўлган қуролларни қайтаётган канал тугатилди, деб хабар беради МХҚ матбуот хизмати.

Департамент маълумотларига кўра, жиноий схема фойдаланишдан чиқарилган ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи мосламаларни кейинчалик сотиш мақсадида ёлғондан йўқ қилишдан иборат бўлган. Жиноий гуруҳ таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг амалдаги ва собиқ ходимлари кирган.

Гумонланувчиларни қўлга олиш бўйича махсус операциялар Олмаота шаҳри, Олмаота, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Қарағанда вилоятларида ўтказилган.

Қўлга олиш ва тинтувлар чоғида 347 қурол, 13 граната ва 7387 ўқ-дори мусодара қилинган. Собиқ полициячи бошқарувидаги қуролларни қайта ўзгартириш бўйича ер ости цехи тугатилган.

Кейинги тезкор жараёнда Миллий хавфсизлик қўмитаси жиноятчилар, бузғунчи диний оқимлар вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларидан иборат қурол-яроғ сотувчиларнинг тармоғи фош этилган.

Бу иш бўйича судга қанча одам тортилгани ҳақида маълумот берилмаган. Маълумки, Олмаота шаҳри Олмали туман суди қарори билан жиноятчилар икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

Ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлгани, шахсий таркиб устидан назоратни сусайтиргани учун бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари хизматдан озод этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ