Экибастузда юз берган аварияга ИЭС ходимларининг нотўғри ҳаракатлари сабаб бўлган

ratel.kz сайтидан Есенбек Санатули фотосурати

Қозоғистоннинг Экибастуз шаҳрида содир бўлган йирик коммунал авариянинг бошланғич сабаби ИЭС ходимларининг нотўғри ҳаракатларидан келиб чиққан. Бу ҳақда 1 декабрь куни аварияни бартараф этиш бўйича штабга раҳбарлик қилган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, деб ёзади Ratel.kz.

Унинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият содир бўлган вақтда тармоқдаги босимнинг бир марталик кескин ортиши кузатилган. Нима учун шундай бўлгани ҳозирча номаълум.

«27 ноябрь куни тармоқлардаги қувурларда бир вақтнинг ўзида 43 та ёрилиш юз берган ва 28 ноябрда яна 30 та жой тешилган», деб эслайди Скляр.Шаҳарнинг турли ҳудудларида кўп сонли ёриқлар бўлишига тармоқдаги босимнинг бир марталик кескин ошиши сабаб бўлган. Нега станция ходимлари бундай йўл тутди ва бутун шаҳар гейзерларга айланиб қолди, тергов буни кўрсатади.
Тармоқ сувининг катта сарфи қозонларнинг автоматик равишда ўчирилишига олиб келган. ЧП ҳолати, албатта, яхши эмас, лекин у ўз вазифасини бажаради. Иссиқлик электр станцияси ва иссиқлик тармоқлари қандай таъминланган, таъмирлаш учун қанча маблағ ажратилган, завод раҳбарияти нима қилган – буларнинг барчасига жиноят иши доирасида баҳо берилади».

Склярнинг таъкидлашича, бундай турдаги авария Экибастузда биринчи марта содир бўлган. 2 декабрдан таъмирлаш хизматлари 5А микрорайонидаги 17 та кўп қаватли уйни улашни бошлайди, 5Б ва 6-мавзедаги 41 та уйни босқичма-босқич улашни давом эттиришади.

«Қишда турар-жой биносини иситиш, албатта, қийин жараён. Бугун мен Машҳур Жусуп кўчасидан ўтдим, «Казакмис» корпорациясининг Жезказган жамоаси билан суҳбатлашиш учун тўхтадим, у тармоқнинг уйлардан бирига уланадиган қисмини иситиб берди. Одамларда саволлар туғилдиматериалларни, клапанларни ва ҳоказоларни қаердан олиш борасида. Яъни, муаммолар бўлиб турибди. Лекин бизда барча куч ва воситалар мавжуд. Кўрсатилаётган ёрдам учун экибастузликларга, корхона раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман», — дея сўзини якунлади у.

Ноябрь ойи охирида юз берган коммунал авария туфайли Экибастуз (150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Павлодар вилоятидаги шаҳар) аҳолиси 30 даража совуқда иссиқлик таъминотисиз қолди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу ҳолат юзасидан хизмат вазифасига ёмон муносабатда бўлиш моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Авариядан сўнг Павлодар вилояти ҳокими Абилкаир Скаков ўз лавозимидан озод этилди. Вилоят раҳбари вазифасини эндиликда Олег Крук бажармоқда. Бундан ташқари, воқеа муносабати билан Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Бош вазир Алихон Смоиловга мамлакатдаги муаммоли энергетика объектларини давлат мулкига қайтариш масаласини кўриб чиқишни топширди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ