Каспий денгизи соҳилларида 130 дан ортиқ ўлик тюленлар топилди

www.gov.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти балиқ назорати департаменти ходимлари Каспий денгизи қирғоғида 130 дан ортиқ ўлик тюленлар борлигини аниқладилар. Бу ҳақда Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Балиқчилик хўжалиги қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тубкараган районида ўтказилган рейд чоғида ҳайвонларнинг жасадлари топилган. Ҳайвонлар ўлими сабабларини аниқлаш учун воқеа жойида давлат идоралари ходимлари, экологлар, Гидробиология ва экология институти, шунингдек, Каспий тюленларини ўрганиш ва тиклаш маркази ходимларидан иборат комиссия иш олиб бормоқда.

«Ҳозирги кунда илмий муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, ҳайвонлар нобуд бўлган жойда ветеринария хизмати ходимлари томонидан гидробиологик, гидрокимёвий таҳлиллар ўтказиш учун сув ва тупроқдан, шунингдек, тўқималардан, жумладан, ички органлардан гистологик ва токсикологик лаборатория ўтказиш учун тегишли намуналар олинди», — деб тушунтирди матбуот хизмати.

Каспий денгизи тюленларининг ўлими факти Тубкараган тумани ИИБда қайд этилган.

Куни кеча Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Манғистау вилоятига ташрифи чоғида Каспий денгизини ўрганиш бўйича давлат илмий институтини ташкил этиш тарафдори эканлигини маълум қилганди. Шунингдек, у тегишли идораларга Каспий денгизи тюленлари популяциясини сақлаб қолиш бўйича ишларни тезлаштириш, шунингдек, денгиз акваторияси ва қирғоқларини мунтазам ўрганишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ