Тўқаев яна сайловолди теледебатларда иштирок этишдан бош тортди

akorda.kz сайти фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайлови учун номзодларнинг теледебатларида шахсан иштирок этмайди. Бу ишни унинг сайловолди штабининг раҳбари, парламент қуйи палатаси спикери Ерлан Кошанов амалга оширади. Бу ҳақда МСКнинг навбатдаги йиғилишида комиссия аъзоси Анастасия Шчегорцова маълум қилди, деб ёзади Kursiv.kz.

Шу тариқа, 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган дебатда Тўқаевдан ташқари барча президентликка номзодлар иштирок этади. Сайловолди муҳокамаси тўрт турдан иборат бўлади. Ҳар бир иштирокчи ўз сайловолди дастурини тақдим этиши, рақибларига саволлар бериши, сайловчиларнинг саволларига жавоб бериши, шунингдек, сайловчиларга мурожаат қилиши мумкин. Баҳс «Хабар» телеканалида намойиш этилади.

Бундан аввал Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун олти нафар номзодни рўйхатга олган эди. Улар орасида ҳозирги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев Халқ коалициясидан, иқтисодчи Мейрам Кажикен «Аманат» Қозоғистон касаба уюшмалари ҳамдўстлигидан, Жигули Даирабоэв «Овул» Халқ демократик ватанпарварлик партиясидан, Қорақат Абден «Профессионал ижтимоий ходимлар миллий альянси» республика жамоат бирлашмасидан, Салтанат Турсинбекова «Қозоқ оналари – анъаналар сари йўл» республика жамоат бирлашмасидан шунингдек, шаҳар бўлими раҳбари мухолифатдаги Миллий социал-демократик партиядан Нурлан Ауесбаев.

Таъкидлаш жоиз, Тўқаев 2019 йили ҳам сайловолди дебатларида қатнашмаган. Ўшанда унинг вакили Сенатнинг амалдаги спикери Маулен Ашимбаев бўлган. У уч йил аввал амалдаги Nur Otan (ҳозирги— Amanat) партияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ