РФ билан чегарада қолиб кетган қозоғистонликлар учун яшил йўлак ташкил этилади

kaztag.kz сайти фотосурати

Остона ва Москва қозоғистонликлар учун яшил йўлак очиш, шунингдек, Қозоғистонга кираверишдаги тирбандлик туфайли давлат чегарасида товар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташувчи юк машиналари тиқилиб қолганлиги масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, республика Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.kz.

«Кеча мен давлат идоралари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан учрашув ўтказдим. Мен ҳамкасбим, Россия Бош вазири ўринбосари билан гаплашдим. Чунки чегаранинг нариги томонида ватанига ўтолмаётган Қозоғистон фуқаролари, озиқ-овқат юкланган юк машиналари бор.

Афтидан, келишолдик, у (Россия бош вазири ўринбосари. – таҳририят изоҳи) тегишли топшириқларни берган. Бугун чегара хизматлари ўзаро гаплашади. Фуқароларимиз ва озиқ-овқат юк машиналари учун яшил йўлак ажратишга ҳаракат қиламиз. Бу борада мен катта муаммоларни кўрмаяпман», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қозоғистон фуқаролари Россия билан чегарадаги катта навбатлар туфайли бир неча кун давомида ўз ватанларига қайтиб кела олмаётгани хабар қилинганди. «У ерда ҳамма нарса йиғилиб қолган – юк машиналари ҳам, енгил машиналар ҳам. Вазият даҳшатли, 11 километрлик тирбандлик. Улар икки кун қолиб кетишган. Охирги 24 соат ичида биз бор-йўғи 500 метрни босиб ўтдик. Агар бензин учун кетган бўлсангиз, сиз яна навбат олишингиз керак. Жанжаллар, сўкинишлар, одамларнинг асаблари аллақачон тугаган», — дейди «Маштаково «назорат-ўтказиш пунктида қолиб кетган актаулик фуқаро «Лада» нашрига.

21 сентябрь куни Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг икки давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида кўп километрлик тирбандликлар юзага кела бошлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ