Нур-Султонда Рим папаси томонидан ўтказилган ибодатда 7 мингдан ортиқ киши қатнашди

Видеодан скриншот

Нур-Султондаги ЕХРО кўргазмасида 7 мингдан ортиқ одам Рим папаси ибодатида қатнашди, дея хабар беради Казинформ ахборот агентлиги.

Маросимда қатнашиш учун мамлакат шимолидан, шунингдек, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Германия ва Австриядан зиёратчилар етиб келишган.

Зиёратчиларнинг аниқ сони маълум эмас. Аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий йиғилишда 3000 киши иштирок этиши ҳақида хабар берганди, бироқ амалда уларнинг сони анча кўп бўлган.

Nur.kz хабарига кўра, маросим иштирокчилари понтифик билан биргаликда бир соатдан ортиқ вақт давомида дуо ўқишган. Шундан сўнг, Муқаддас Отадан Қозоғистонга фотиҳа бериш сўралган, понтифик дуо қилган. Шунингдек, у Қозоғистонга муқаддас ибодат учун коса совға қилган.

Tengrinews.kz мухбирининг хабар беришича, хизмат чоғида тинчлик, севги ва адолат илтижоси билан дуоларт қилинган, Рим папасининг сўзларига кўра, бунга бирдан ва бир умрга эришиб бўлмайди – бунинг учун ҳар куни курашиш керак.

«Қозоғистоннинг биродарлик, мулоқот ва ўзаро ҳамжиҳатликда янада ривожланиши, бошқа халқлар, миллатлар ва маданиятлар билан ҳамжиҳатлик ҳамкорлик кўприкларини барпо этиши учун кенг кўламли саъй-ҳаракатлар зарур», — деган понтифик.

Унинг қўшимча қилишича, у кўплаб урушда вайрон бўлган жойларни, «айниқса, азиз Украинани» ўйлайди. Понтифик урушга кўникмасликка ва унинг муқаррарлигини қабул қилмасликка чақирди.

Шунингдек, у тақводорларни Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можаро тинч йўл билан ҳал этилиши учун дуо қилишга чақирди.

Рим папаси Франциск Қозоғистонга биринчи ҳаворийлик ташрифи доирасида ибодат ўтказди. Бугун эрта тонгда Католик черкови раҳбари Мустақиллик саройида бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар қурултойида нутқ сўзлади, республика раҳбарияти ва турли дин арбоблари билан учрашди. Ташрифнинг сўнгги кунида Франциск Қурултойнинг ёпилиши ва унинг якуний декларациясини қабул қилишда иштирок этишни, шунингдек, Қозоғистон ва қўшни давлатлардан келган Рим-католик черковининг руҳонийлари, монахлари ва семинаристлари билан учрашишни режалаштирган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ