Ўзбекистондаги компания «Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун» АҚШ санкциялар рўйхатига киритилди

САНОАТ ВА ХАВФСИЗЛИК БЮРОСИ БИНОСИ. ЕUROPEANSANCTIONS.COMСАЙТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистонда жойлашган PROMCOMPLEKTLOGISTIC хусусий компанияси 28 июнь куни АҚШ Саноат ва хавфсизлик бюроси томонидан «Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани» учун санкциялар рўйхатига киритилган 36 та ташкилотдан бири бўлди.

АҚШ Давлат департаментининг хабар беришича, PROMCOMPLEKTLOGISTIC Россиянинг «Радиоавтоматика» компаниясига нисбатан 2022 йил 3 мартда санкциялар киритилганига қарамай, у билан ҳамкорликни давом эттирган. Ўзбекистон компанияси Россия компаниясининг санкцияларни четлаб ўтишига ёрдам берган. Жумладан, PROMCOMPLEKTLOGISTIC компанияси «Радиавтоматика»га микрочиплар етказиб берган.

Ўзбекистон компаниясига «Мулки ва мулкий манфаатлари блокланган юридик шахс бўлмиш «Радиавтоматика» компаниясига моддий ёрдам кўрсатиш, ҳомийлик қилиш ёки молиявий, технологик ёрдам кўрсатиш, товарлар ёки хизматлар кўрсатиш ёки уни қўллаб-қувватлаш» айби билан жазоланди.

«PROMCOMPLEKTLOGISTIC хусусий компаниясининг қора рўйхатга киритилиши дунё бўйлаб тижоратчиларга сабоқ ва огоҳлантириш бўлсин: санкцияланган фирма, ташкилот ёки шахс билан бизнес қилсангиз, ўзингиз ҳам санкцияга дучор бўласиз», — дейилади департамент баёнотида.

Ўзбекистон компанияси билан бир қаторда Россия, Буюк Британия, Вьетнам, Литва, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон ва Сингапур корхоналари ҳам қора рўйхатга киритилган. Рўйхатга киритилган шахсларга ушбу мамлакат Савдо вазирлигининг махсус рухсатисиз Қўшма Штатларда жисмоний ва юридик шахсларга маблағ, товарлар ва хизматларни олиши ёки тақдим этиши тақиқланади. Айбланувчиларнинг Қўшма Штатларда жойлашган ёки ушбу мамлакат фуқароларига тегишли барча мулклари блокланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ