Грецияда шахмат бўйича 8-18 ёшли ўғил-қизлар (рапид ва блиц) ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ФИДE усталари қозоғистонлик Казбек Ногербек ва Назерке Нургали, шунингдек, ўзбекистонлик Умида Омонова ғолиб бўлди. Бу ҳақда Sports.kz хабар беради.
Умида Омонова 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида рапид ва блиц бўйича ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, Рапид ва блиц бўйича Ҳумоюн Бегмуратов 12 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоасига кумуш медал келтирди.
18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида рапид ва блиц бўйича Казбек Ногербек ғолиб бўлди. 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида блиц бўйича Назерке Нургали энг яхши натижани қайд этди. 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Даниял Сапенов блиц бўйича кумуш, рапид йўналишида бронза медалини қўлга киритди.
30 апрель – 4 май кунлари Грециянинг Родос оролида шахмат бўйича 8-18 ёшли ўғил-қизлар (рапид ва блиц) ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда дунёнинг 40 давлатидан 330 дан ортиқ спортчи иштирок этди.