Импорт ортиши туфайли Қобулда ёқилғи нархи пасайган

Афғонистонда бензин ташувчи машиналар. TOLOnews сайти фотосурати

Нефть маҳсулотларини хориждан етказиб бериш ортаётгани туфайли Кобулда уларнинг нархи пасаймоқда. TOLOnews телеканалининг афғон ёқилғи сотувчиларига таяниб маълум қилишича, нархларнинг ошиши доллар курсининг ўсишига тўғри келган, бунга нефть маҳсулотлари импорти чеклангани сабаб бўлганди. Бироқ, бугунги кунда вазият нормаллашмоқда – 1 литр нефть нархи 10 афғон ( тахминан $ 1) туради.

Афғонистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Муҳаммад Юнус Моҳманд (Mohammad Younus Mohmand) нархнинг арзонлашувини Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрондан келаётган маҳсулотлар ҳажмининг ошиши билан изоҳлайди.

Бироқ, Афғонистон пойтахти аҳолиси арзон ёқилғи бўлишига қарамай, ҳайдовчилар жамоат транспортида йўл ҳақини пасайтиришга шошилмаётганини қайд этиб, адолатни тиклашга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳам Афғонистонга энергия ресурсларини етказиб беришга қўшилди. Россия армиясининг Украинадаги махсус ҳарбий амалиёти туфайли ёқилғи етказиб беришнинг логистик занжири бузилган эди. Афғонистонга яқин келажакда 20 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш режалаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

  • Россияда чет эллик мигрантларнинг патент олиши учун COVID-19 инфекциясига тест топширишни шарт қилиб қўйдилар

  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида