Қозоғистонлик фигурали учувчи Михаил Шайдоров 21-27 март кунлари Монпеледа (Франция) бўлиб ўтадиган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. Франция элчихонаси спортчига виза беришдан бош тортди, деб хабар беради Tengrinews.kz.
Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, Шайдоров виза олиши учун Россия ариза топширган.
«Михаил Шайдоров Сочида истиқомат қилаётгани ва Олимпия чемпиони Алексей Эвгениевич Урманов билан машғулот ўтказаётгани учун виза ҳужжатлари Москвада топширилган. Виза беришдан бош тортиш расман 21 март маълум бўлди, муддатлар тиғизлиги сабабли рад этиш устидан шикоят қилишнинг иложи йўқ», — дейилади вазирлик хабарида.
Спортчи учун виза берилмаслик сабаби кўрсатилмаган. Аммо конки учувчиси Россияда яшаб, шуғулланар экан, бу Украинадаги ҳарбий амалиётлар туфайли Россия Федерациясига нисбатан жорий қилинган санкциялар ва россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақалардан четлаштирилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Франциянинг Қозоғистондаги элчихонаси, ўз навбатида Михаил Шайдоровга виза билан боғлиқ ариза олинмаганини тасдиқлади. «Спортчига виза бериш рад этилганидан элчихонанинг хабари йўқ», — дея қўшимча қилади дипломатик миссия.
Шайдоров эркаклар ўртасидаги якка баҳсларда иштирок этиши керак эди. Қозоғистондан рақс бўйича жуфтлик Гаухар Науризова ва Бойсангур Датиевнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши эълон қилинди.