Москва биржасида доллар тарихда илк бор 100 рублдан ошиб кетди

❗️Москва валюта биржасида АҚШ долларининг курси тарихда биринчи марта ₽100дан ошди.

Рус валютасининг қулаши Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан кейин Россия Марказий банки ва мамлакат банкларига нисбатан жорий этилган мисли кўрилмаган санкциялар фонида содир бўлмоқда.

202 йил 28 февраль, душанба куни Москва вақти билан соат 11:47 ҳолатига кўра, Москва биржасида доллар курси 106,45 ₽ га кўтарилди. Евро курси ₽119,69 га кўтарилди.

Москвадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида АҚШ доллари (бир доллар) аҳолидан 78-80 рублдан сотиб олиниб, 125-130 рублдан сотилмоқда. Нақд евро € 88-142 рубль оралиғида баҳоланмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ