Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи ва куёви Динара ва Тимур Кулибоевларнинг Германияда умумий қиймати 100 миллион евродан ортиқ кўчмас мулки борлигини Deutsche Welle (DW) журналистлари ўз суриштирувларида аниқладилар.
Жуфтлик, жумладан Баден-Бадендаги Зеелах саройига эгалик қилади, у 19 асрда рус дипломати, махфий маслаҳатчи Михаил Хрептовичнинг ёзги қароргоҳи бўлган. Муҳташам саройни реконструкция қилиш 60 миллион еврога тушган.
Бугун бу ердаги мавжуд нарсалар, аристократларнинг тушига ҳам кирмаган. Қозоғистонлик янги хўжайинлар тарихий виллани қайта қуриб, ҳудудда фавворали ландшафт парки ва минг квадрат метрга яқин ҳашаматли курорт майдонини барпо этишди. 25 метрли бассейн устидаги шиша гумбаз ҳатто коинотдан олинган суратларда ҳам кўзга ташланади», — дейилади текширув баёнида.
Зеелах саройи Қозоғистоннинг Verus Praedium International компанияси томонидан асос солинган Schloss Seelach Invest GmbH компаниясига тегишли бўлиб, у ўз навбатида Кулибаевнинг Олмаотадаги «Кипрос» компаниясига қарайди. Германияда ноқонуний пулларни ўзлаштиришга қарши курашиш Transparenzregister реестридан олинган кўчирмага кўра, Schloss Seelach Invest GmbH фойда олувчиси Тимур Қулибоевдир.
Назарбоев қизининг оиласи, DW маълум қилишича, Баден-Баденда яна учта мулкка, жумладан миллий аҳамиятга эга бўлган иккита тарихий обидага — 20-аср бошларида меъмор Густав Штро (Gustav Stroh) томонидан қурилган тарихий вилла ва Бюлерхёе (Schlosshotel қальасига эгалик қилади. Шаффофлик реестри, шунингдек Bühlerhöhe Castle Invest GmbH компанияси кўрсатилган, унинг якуний эгалари Қозоғистоннинг Mercury Properties компанияси орқали унга эгалик қилувчи Тимур ва Динара Кулибоевлардир.
2013 йили Бюлерхёе қальа-меҳмонхонасини бир қатор нефт компаниялари эгаси ва Кулибоевларнинг бизнес шериги, қозоғистонлик тадбиркор Яков Тсхай сотиб олган. 2019 йили Тсхай Бюлерхёе меҳмонхонасини Қозоғистон собиқ президентининг куёви ва қизига бериб, Bühlerhöhe Castle Invest GmbH устав капиталининг 90 фоизини Кулибаев томонидан назорат қилинадиган Mercury Properties компаниясига қайта ёзган. Буларнинг барчаси реестрдаги ҳужжатларда акс этган.
Динара ва Тимур Қулибоевлар Қозоғистондаги энг бой жуфтлик саналади. 2021 йил май ойида Forbes Кулибоевларнинг умумий бойлигини 5,8 миллиард доллар деб баҳолаган эди. Сўнгги 10 йил ичида уларнинг активлари икки бараварга кўпайди ва улар Қозоғистон мустақиллигининг илк кунлариданоқ, Нурсултон Назарбоев мамлакатга президент бўлган кунидан бошлаб бойиб кета бошлашган, дея таъкидлайди DW.
Қозоғистонлик сиёсатшунос Дўсим Сатпаевга кўра, собиқ президент оиласининг хориждаги ҳашаматли мулклари, олтин ёмбилар, акциялар ва Ғарб банкларидаги ҳисоб рақамларидаги пуллар қатори ҳокимият алмашган тақдирда «захира аэродром»и вазифасини ўтайди.
Аввалроқ, Назарбоев қизларига тегишли ҳашаматли кўчмас мулклар Олмаота яқинида, Лондон ва Дубайда ҳам топилган эди. Бундан ташқари, Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази (OCCRP) ўзининг сўнгги текширувида Нурсултон Назарбоев хайрия жамғармалари орқали камида 8 миллиард долларлик активларга эга эканини аниқлади.