Ўзбекистонлик йигитнинг ресторани АҚШнинг энг яхши ресторанлар ўнталигидан жой олди

Оshrestaurantandgrill.com сайти фотосурати

Асли ўзбекистонлик Шайн Шамансуровнинг (Shane Shamansurov) ресторани Yelp халқаро сервислар версияси бўйича 2022 йили АҚШнинг энг яхши ресторанлари ўнталигига кирган.

Шамансуровнинг муассасаси OSH Restaurant & Grill деб номланади, у ўзбек ва Яқин Шарқ таомларини тақдим этади. Энг машҳур таомлардан бири паловдир. Бу ерга келганлар қўй гўштидан манти, кабоб, хумусни кўпинча мақташади.

Ресторан бир йилдан кўпроқ вақт олдин — 2020 йил охирида очилган. Шамансуровнинг айтишича, дунёни COVID-19 пандемиясидан олдин ресторанни ишга тушириш мантиқан тўғри бўларди.

«Кўпгина мижозлар бизга: «Сиз ресторан очиш учун энг ёмон вақтни танладингиз», деб айтишди», — дейди Шамансуров Newschannel5.comга берган интервюсида.

У 42 йилдан бери ресторан соҳасида ишлаб келган отасининг ишини давом эттириришини айтади. OSH Restaurant & Grill га ташриф буюрганларнинг 90 фоизи илгари ўзбек таомларини татиб кўрмаган ва уларнинг аксарияти доимий мижозларга айланди, дейди Шамансуров.

Yelp рейтингига Қўшма Штатлардаги 100 та энг яхши ресторан киради, уларнинг орасида «Мишлен» (Michelin) юлдузлари ва Жеймс Берд (James Beard) қайд этганлари бор.

«Бу ерда бутун оила аъзоларим яшайди. Мен уларга қўнғироқ қилдим, тўққизинчи ўринни олганимизни айтдим. Улар: «Нашвилдами?» дейишди. Мен: «Йўқ, бутун мамлакат бўйича», дея Шамансуров жилмаяди.

Википедияга кўра, Yelp сервиси — маҳаллий бозордаги турли хизматларни топиш, уларнинг рейтингини кўриш, ёзилган шаҳрларни ўқиш ва шарҳлар ёзиб қолдириш имконини берадиган веб-портал ҳисобланади. У 2004 йили Сан-Францискода ташкил этилган ва кейинчалик унинг географияси янада кенгайган. Қўшма Штатлар компаниянинг энг йирик бозори ҳисобланади. Yelp жами 110 дан ортиқ мамлакатлар учун шунга ўхшаш сайтларни яратган.

«Фойдаланувчиларимиз ресторанлар, бутиклар ва салонлардан тортиб стоматологлар, механиклар, сантехниклар ва бошқаларгача бўлган деярли барча турдаги маҳаллий бизнес борасида 200 миллиондан ортиқ шарҳлар қолдирган. Бизнинг бизнес шарҳларни ўқийдиган ва ёзадиган истеъмолчилар ва улар тасвирлаган маҳаллий корхоналар ўртасидаги алоқалар атрофида айланади, дейилади сервис сайтида. Yelp 2021 йил учинчи чорагида 269 миллион доллар соф даромад қилган.