Олмаота коменданти экстремистлар томонидан 130 нафар аёл ва кексалар калтакланганини маълум қилди

Олмаота ҳокимлиги биносида ёнғин. Instagram manshuq.b намойиши скриншоти

5 январга ўтар кечаси Олмаотада 500 дан ортиқ инсон, жумладан 130 нафар аёл ва кексалар калтакланган. Бу ҳақда Orda.kz нашри шаҳар коменданти ва полиция бошқармаси бошлиғи Канат Тимемерденовга таяниб хабар беради.

«Афсуски, 5 январга ўтар кечаси экстремистик гуруҳлар фаоллашди. Уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида 120 дан ортиқ транспорт воситалари, жумладан 33 та полиция, тез ёрдам бригадалари ва ўт ўчириш машиналари ёндирилган. Бизнес зарар кўрди: 120 та дўкон ва савдо объектлари, 180 та умумий овқатланиш корхоналари, 100 га яқин кичик ва ўрта бизнес офислари вайрон бўлди. 500 дан ортиқ тинч аҳоли, жумладан 130 нафар аёл ва қариялар калтакланган», — дейди Тимерденов.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

«Биз кўчага чиққанларни тарқалишга чақирамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз — зўравонлик ва радикализмнинг янада кучайишига йўл қўймасликдир», — дея қўшимча қилди комендант. У шаҳар аҳолиси ва меҳмонлардан уйларни тарк этмасликни, шунингдек ваҳима ва провокацияларга берилмасликни сўради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ