Толиблар жангариларнинг озод қилиниши эвазига тинчлик сулҳини таклиф қилдилар

Қобулдаги Пули-Чархи қамоғи. Rferl.org сайти видеоёзувидан кадр

«Толибон» радикал ҳаракати (Россия ва бир қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) афғон турмаларидаги 7 минг сафдошларининг озод этилиши ва БМТ «қора рўйхати»дан чиқарилиши эвазига уч ойлик тинчлик сулҳини тузишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда France24 телеканали Афғонистон ҳукуматининг музокаралар гуруҳи вакили Нодир Нодири сўзларига таяниб хабар беради.

2020 йил 29 февралда толиблар ва АҚШ ўртасида имзоланган шартномага кўра, афғон ҳукумати қамоқдаги 5 минг толибни озод қилиши керак эди. Ўтган йил сентябрда АИР Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жавид Файсал халқаро ҳамкорлар қўйиб юборилишига қарши бўлган жангарилардан ташқари 5 мингта «Толибон» аъзоларининг қамоқдан озод этилганини маълум қилганди.

Бундан аввал радикал афғон ҳаракати Россия томони билан 1999 йили БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан жорий этилган санкцияларни бекор қилиниши борасида музокаралар олиб боргани ойдинлашган эди. «Биз улар (Россия ҳукумати)дан (БМТ ХК) санкциялар рўйхатидан чиқаришларини илтимос қилдик», — деган «Толибон» ҳаракатининг Доҳадаги офиси вакили Суҳайл Шоҳин Москва сафаридан сўнг.

Ҳозирда толиблар Афғонистоннинг турли ҳудудларида кенг қамровли ҳужумларини давом эттирмоқдалар. Бундан бир кун олдин улар афғон-покистон чегарасидаги

«Спин-Болдак» чегара ўтиш йўлини қўлга киритганлар. Бугунга келиб афғонларнинг Эрон, Тожикистон ва Туркманистон билан чегара ўтиш йўллари толиблар назоратида. Афғонистон ҳукумати фақат Покистон билан бўлган битта чегара пости ва Ўзбекистон чегарасидаги «Ҳайратон» (икки давлат ўртасидаги ягона ) ўтиш йўлини ўз назоратида ушлаб турибди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Покистонда музликлар эриб, йўқолиб кетмаслиги учун уларни «уйлаб» қўйиш маросими ҳақида

  • Америкаликлар аслида янги афғон ҳукумати ва Ҳаққонийлар оиласидан нималарни кутаётгани ҳақида