Америкалик ҳарбийлар Баграмдаги авиабазани тарк этдилар

Америкалик ҳарбийлар Баграм авиабазасини тарк этмоқда. news.cgtn.com сайти фотосурати

Деярли йигирма йиллик ташрифдан сўнг америкалик ҳарбийлар марказий Афғонистондаги Баграм аэродромини ҳукумат миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларига топширган ҳолда тарк этдилар, дея хабар беради TOLO News портали Афғонистон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда.

Қобулдан 60 км олисда жойлашган Баграм аэродроми АҚШнинг мамлакатдаги энг йирик ҳарбий базаси бўлган.

Баграм аэропортининг икки чақиримли учиш-қўниш йўлаги — мамлакат бўйлаб ўтказилган барча ҳарбий операцияларнинг боланғич нуқтаси бўлган. Президентлар Жордж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамплар Баграмга ташриф буюришган ва бу ердан туриб Афғонистонда албатта ғалабага эришилажагини вада қилганлар.

Базанинг афғон ҳарбийларига топшириш ишлари жимгина ўтди ва бу воқеа «АҚШнинг четда олиб борган энг узун жангларининг тинчгина хотимасини англатди», деб хабар берди CNN.

Баграмдаги аэродром

Афғонистонда 1 мингга яқин америкалик ҳарбийлар қолади ва улар Қобул аэропорти, АҚШнинг пойтахтдаги элчихонаси хавфсизлигини таъминлайдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Покистонда музликлар эриб, йўқолиб кетмаслиги учун уларни «уйлаб» қўйиш маросими ҳақида

  • Америкаликлар аслида янги афғон ҳукумати ва Ҳаққонийлар оиласидан нималарни кутаётгани ҳақида