АҚШ Техас штатидаги хитойлик дипломатларни қувиб солмоқчи

Хьюстондаги Хитой консуллиги олдидаги ўт учирувчилар . @DylanBaddour твиттери фотосурати

АҚШ Хьюстондаги (Техас штати) Хитой Бош консуллигини беркитилишини талаб қилди. Бу ҳақда Global Times ХХР Ташқи ишлар маҳкамасига таянган ҳолда хабар беради. Талаб тавсилотлари келтирилмаган.

Bloomberg агентлиги хитой нашрига таяниб, консулликни ёпиш учун 72 соат вақт берилганини ёзади. Houston Chronicle маълумотларига кўра, Хьюстон аҳолиси консуллик биноси ёнидаги чиқинди бакларида ҳужжатлар ёқиб ташланаётганини кўрган. Бу ерга ўт ўчирувчилар етиб келган ва воқеани кузатув назоратига олганлар.

Хитой ТИВи кейинги бир неча йиллар давомида АҚШ хитой дипломатларига тўсиқлар қўйиб келаётганини ва дипломатик юкларни тинтув қилаётганини таъкидлайди. Дипломатларга нисбатан тажовузлар ҳам янграган.

Ташқи ишлар маҳкамаси АҚШнинг бу ҳаракатини мисли кўрилмаган воқелик деб таърифлайди ва ХХР ўз навбатида шу тарзда жавоб қайтаришини айтади. Хитой Ҳонконгдаги АҚШ Бош консуллигини ёпиши мумкин ва бу борада таҳмин норасмий айтилган.

Кейинги йилларда АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқалар кескин совуқлашди. 2018 йилдан икки мамлакат импорт маҳсулотлари тарифига тўсиқлар қўйиш орқали ўзаро савдо урушини бошлади. 2020 йилги жанжалга дунёга коронавирус инфекциясининг тарқалиши сабаб бўлди. АҚШ Хитойни касаллик тарқатишда айбдор деб билиб, уни эпидемия кўламини яширганликда, хитойликларни вирусни сунъий тарзда яратиб, глобал иқтисодиётни таназзулга учратишга уринганликда айблади (расмий Пекин вируснинг сунъий яратилганини инкор этади).

АҚШ маъмурияти, шунингдек, хитойликларнинг уйғурларни камситаётганликда ҳамда Ҳонконгда эркинликларни чеклаётганликда айблаб Хитойга нисбатан санкция эълон қилди. ХХР ҳукумати ушбу айбловларни ҳам инкор этмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ