Telegram асосчиси Apple ва Googleни дунё бўйлаб стартапларни вайрон қилаётганликда айблади

Павел Дуров. Vk.com/durov саҳифасидан олинган фотосурат

Telegramни яратган Павел Дуров Apple ва Google компанияларини монопол мавқеидан фойдаланиб дунёдаги барча стартапларни йўқ қилаётганликда айблади. Дуров ўз мақоласида AppStoreда иловани жойлаштириш учун иловани яратган томон пул айланмасининг 30 фоизини Appleга ўтказиши шарт эканини танқид қилади.

Telegram 2016 йили шарқий европалик мутахассислар томонидан яратилган виртуал ўйинларни ўз платформасида жойлаштиришга уринган, лекин Apple бу лойиҳани тақиқлаб қўйган, чунки у ўзининг AppStore иловасидан ташқари ҳар қандай иловани  iPhoneга юклашни ман этади. Дуров жамоаси яратилган ўйинлар каталогини Telegram платформасидан олиб ташлашга мажбур бўлади, чунки акс ҳолда Apple компанияси Telegramни  AppStoreидан ўчириб ташлаш таҳдидини қилади.

Apple, деб ёзади Дуров AppStore платформаси орқали ишлаётган илова барпочиларига рақамли хизмат кўрсатиш орқали топаётган пулларининг 30 фоизини ўтказиш шартини қўйган. Ўз навбатида бу компания илова барпочилари учун iPhoneидан жой беришдан бошқа ҳеч нарса қилмайди.

«Илова барпочилари ўз лойиҳасини яратиш, уни қувватлаб туриш ва илгари суриш учун анчагина ресурсларини сарфлайдилар. Уларнинг ўртасида рақобат жуда кучли ва доим таваккалчилик қилишларига тўғри келади. Apple эса четки иловаларни яратиш учун ҳеч нарса қилмайди, ҳеч қандай хавфни сезмайди, бироқ ўзгалар айланма маблағларидан 30 фоизни уриб қолади. Googleнинг Android смартфонларидаги илова барпочиларининг аҳволи ҳам аянчли аҳволда», — деб ёзади Дуров.

Бундай тўловни тўлаган барпочиларда кўпинча хостинг, маркетинг, лицензия, солиқлар тўлашга пули қолмайди. Оқибатда Apple ва Google каби монополистлар оффшор ҳисоб рақамларига ўн миллиардлаб долларлар оқиб боради, дунё бўйлаб юз минглаб барпочилар жамоалари эса-амал тақал кун кечирадилар.

Дуровга кўра, барпочилар «ўзларидан кўра Apple ва Google фойдасига кўпроқ ишлайдилар», монополистлар эса дунё бўйлаб 30 фоизли «рақамли солиқ»ни йиғиб оладилар. «Бу рақамли иқтисодиётнинг қатор секторларини ўлпон тўлашга мажбуб қилиш эвазига вужудга келган марказлашув ва дисбаланс намунасидир. Рақамли сервис барпочилари ҳеч қачон бунчалик ҳуқуқсиз ва қарам бўлмагандилар», — дейди Дуров.

Telegram асосчиси бундай вазиятга қарши курашиш кераклигини айтади. У Еврокомиссиянинг Apple бозорида иловаларни суиистеъмол қилинаётганига доир текширувидан умид қилади. Дуров, шунингдек, Appleга локал IT лар учун муқобил магазинлар платформасини очиш мажбуриятини юклаш қўйишни маслаҳат беради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган