“Фарғона” баёноти: Россиялик журналист Иван Сафронов устидан суд очиқ бўлиши керак

Иван Сафронов суд залида. Илья Барабановнинг Facebook саҳифасидан олинган фотосурат

Россиянинг “Коммерсант” ва “Ведомости” нашрларида ишлаган журналист, шов-шув кўтарилишига сабаб бўлган журналистик текширувларнинг муаллифи Иван Сафронов Москва шаҳар Лефорт суди томонидан давлатга ҳиёнат бўйича гумон билан икки ойга ҳибсга олинди. Сафронов ҳибсга олинган фурсатга келиб икки ой давомида Космик фаолият бўйича “Роскосмос” давлат корпорацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган эди. Сафроновнинг ўзи уни журналистик фаолияти учун таъқиб этишмоқда деб ҳисоблаб, қўйилган айбловларни рад этмоқда.

Россиянинг кўплаб оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, “Комерсант”, “Новая газета”, The Bell, РБК, “Ведомости” ва Forbes Сафроновни қўллаб чиқдилар ҳамда журналист иши бўйича жиддий ва очиқ текширув ўтказилишини талаб қилдилар. Кўплаб таниқли журналистлар ва жамоатчилик намояндалари ҳам Сафроновнинг ҳимоя қилиб чиқдилар.

“Фарғона” ахборот агентлиги мана 20 йил бўлибдики, Марказий Осиёда содир бўлаётган янгиликларни ёритиб келади. Биз айни шу маконда давлатга ҳиёнатда айбланган одамга нисбатан индамай осонгина кўз юмиб кетишларини жуда яхши биламиз. Ушбу модда суд процессларининг матбуот ва кузатувчилар назоратидан ҳоли қолдиришга, айбланувчининг қариндошлари ва адвокатларини “маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги тилхат” билан оғизларини юмишга имконият беради. Давлатга ҳиёнатда айблов Марказий Осиёда деярли ҳар доим айбланувчидан кимдир ўч олаётганини англатади.

Мисол учун, Ўзбекистонда сўнгги пайтда олим, журналист, сиёсатшунос ва дипломат, Қозоғистонда эса хитойшунос олим давлатга ҳиёнат айблови билан озодликдан маҳрум этилдилар.

“Фарғона” ахборот агентлиги журналист ҳамкасбларнинг 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин бўлган Иван Сафронов иши бўйича максимал даражада очиқ текширув ўтказиш тўғрисидаги талабини қўллаб-қувватлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ