Ўзбекистонликларни хориждан қайтарадиган чартер рейсларининг жадвали эълон қилинди

Mintrans.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ўзининг Telegram-каналида 5 дан 19 июлгача “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан бошқа мамлакатларда қолиб кетган республика фуқароларини олиб чиқиш учун ташкил этилаётган чартер рейсларининг жадвалини эълон қилди.

6-12 июль кунлари амалга ошириладиган рейслар рўйхати:

6 июль Сеул — Тошкент — Сеул

6 июль Тошкент — Москва — Тошкент

7 июль Тошкент — Истанбул — Тошкент

8 июль Тошкент — Сеул — Тошкент

8 июль Минск — Тошкент — Минск

9 июль Тошкент — Москва — Тошкент

10 июль Сеул — Тошкент — Сеул

10 июль Тошкент — Дубай — Тошкент

11 июль Тошкент — Москва — Тошкент

12 июль Санкт-Петербург — Тошкент — Санкт-Петербург

13-19 июль кунлари амалга ошириладиган рейслар рўйхати::

13 июль Сеул — Тошкент — Сеул

13 июль Тошкент — Москва — Тошкент

14 июль Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент

15 июль Москва — Тошкент — Москва

15 Июль Тошкент — Сеул — Тошкент

16 июль Истанбул — Тошкент — Истанбул

17 июль Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент

18 июль Тошкент — Москва — Тошкент

19 июль Тошкент — Владивосток — Тошкент

Аввал ташкил этилган рейсларга каби йўловчилар рўйхатига кириб қолиш учун олдиндан дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида рўйхатдан ўтиш лозим. Авиачипталарни Uzbekistan Airways авиакассаларида ҳамда халқаро аэропортлардаги кассаларида учишдан тўрт соат олдин сотиб олиш тавсия этилади.

Ўзбекистонда карантин жорий йилнинг 1 августигача узайтирилганига қарамай, республикада 15 июндан бошлаб санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган мамлакатлар билан авиация қатнови қайта бошланди. Бундай мамлакатлар қаторига Япония, Жанубий Корея, ХХР ва Исроил киритилган. Мазкур мамлакатлардан қайтган ўзбекистонликлар учун карантинда мажбурий бўлиш зарурати бекор қилинган. “Сариқ карантин ҳудуди” дея аталадиган мамлакатлардан (булар: Малайзия, Тайланд, Сингапур ва Европа иттифоқи мамлакатлари) келадиган йўловчилар учун икки ҳафталик уй карантини кўзда тутилган. Қолган барча рейслар “эвакуацион” дея саналади, уларнинг йўловчилари назорат остидаги карантинга жойлаштирилади. Коронавирусга тест суртмаларини қаердан учиб келганларидан қатъий назар мамлакатга келган барча йўловчилар топширадилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида

  • Эрон ҳокимияти кескин пасайиб кетган туғилишни кўпайтириш тараддудига тушиб қолган

  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар