Новосибирск Марказий район суди 22 ёшли скинхенд Максим Карцевга миллатчилик нафрати асносида Қирғизистон фуқаросини ўлдирганлиги учун қамоқ жазосини берди. Карцев умумий режим колониясида олти йил жаъзо муддатини ўтайди, деб ёзади Ngs.ru нашри.
Қотиллик 2015 йил февраль ойида юз берган ва у пайтлар Карцев балоғат ёшига етмаган ўспирин бўлган. Қирғизистонлик йигит магазиндан нон сотиб олиш учун ташқарига чиқади ва йўлида Карцевга дуч келади. Россиялик мигрантни туртиб йиқитади ва унга камида тўрт марта пичоқдан зарба беради. Тан жароҳатларини олган йигит шифохонага етмасдан йўлда вафот этади.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходими нашрга Карцев миллатчи скинхендлар ичида обрў қозониш учун шундай қотилликка қўл урганини айтган.
«Унинг барча дўстлари скинхенд бўлган ва яқин дўсти пойабзалини оқ ип билан боғлаб юрган. Ушбу скинхендлар тўдасида оёқ кийимини оқ ипда боғлаб юриш шахснинг юқори рангда эканини англатган ва бунинг учун албатта одам ўлдириш талаб этилган. Қотиллик содир этилгандан сўнг одамлар Карцевнинг пайабзалини оқ ипда боғлаб юрганини кўришган. Жиноятни содир этган Карцев Москвада беркиниб яшаб юради. 2019 йили уни қўлга олишади ва Новосибирксга жўнатишади. Дастлаб скинхенд жиноятини тан олмаган ва кейинчалик таслим бўлган, ўлган йигит оиласига 400 минг рубль товон пули тўлаган», — дейди манба.
«СОВА» ахборот-таҳлилий марказининг маълумотларига кўра, жорий йил бошидан 12 та одам миллий нафрат ортидан жабрланган, яна учта одамга ўлим таҳдиди қилинган.
Новосибиркда қирғизистонлик йигитни ўлдирган скинхедга олти йил қамоқ жазоси берилди
- 01.07.20 16:49 msk
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
-
15 Октябрь15.10Рақамли қарамликНима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими? -
14 Октябрь14.10Находкадан Форс кўрфазигачаЭронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми? -
12 Октябрь12.10ВидеоКимлигингни унутма1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар -
08 Октябрь08.10«Вазият жуда нозик»Ўнлаб қозоғистонликлар Россияга ишлаш учун кетишган, аммо у ерда урушга жалб этилган -
29 Сентябрь29.09Қозоғистон, уларни бериб юборма!150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар -
21 Август21.08Видео«Нимаси жиноят эди?"Нима учун эронлик хонанда Саадий шеърларига битилган қўшиқлар ижро этгани учун тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди?



