Экспортчиларнинг товарларни фура ва самолётларда етказиб беришига кетган сарфлари қисман қопланади

Ўзбекистонда логистика терминали . Nuz.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати автомобиль ва ҳаво транспорти орқали товарларни етказиб бераётган экспортчилар сарф-ҳаражатининг 50 фоизини қоплаб беради. 2019 йил май ойидан фақат темир йўл орқали товарлар ташилганда шундай субсидиялар берилганди. 7 май куни қабул қилинган президент қарорида шундай янги тартиблар тўғрисида гап боради ва у 2020 йил 1 апрелдан бўлаётган экспорт товарларига таалуқлидир.

Махсус рўйхатдаги товарлар экспорти билан шуғулланаётганлар компенсацияга умид қилишлари мумкин. Янги тартибга кўра товарлар рўйхати 68 та пунктга кўпайтирилган (президент иштирок этган мажлисда рўйхатни 86 пунктга кўпайтириш айтилганди). Рўйхатдан мева ва полиз маҳсулотлари, янги,музлатилган, консерваланган мевалар, вино, пойабзал, тикув-триктотаж маҳсулотлари, идиш-товоқлар, газмоллар, гиламлар, маиший техника буюмлари ва бошқа товарлар ўрин олган.

Транспорт сарфлари қопланиши механизмидан 2000 дан ортиқ экспортчи корхоналар фойдаланиши мумкин. Бу мақсадга бюджетдан 360 миллиард сўм (тахминан $36 млн) ажратилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январга қадар экспорт билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслардан товарларнинг божхонадан ўтказилишидаги қарзи суриштирилмайди.

«Бундан мақсад- корхоналар фаолиятини тезда тиклаш, экспорт хажмини жадаллик билан кўпайтириш, ишчи ўринлар яратишга кенг имкониятлар яратишдир», — деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев. У барча босқичдаги раҳбарлардан «ҳар бир туман ва маҳаллаларда янги ғоя ва ташаббусларни жорий этиш, оддий халқ, жумладан кам таъминланган одамлар даромадларини ошириш масалалари» билан машғул бўлишни талаб қилди.

2019 йил якунига кўра, мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси $35,1 млрд (ундан бир йил олдин $29,6 млрд эди) ташкил этган. Республика 1,3 млн тонна мева ва сабзавотларни $1,1 миллиардга экспорт қилган. 2020 йили ушбу кўрсатгични $2,5 млрд.га, яқин уч йилда эса — $5 млрд.га етказиш режа қилинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ