Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш доирасида 90 млрд сўмлик медикамент ва ҳимоя воситаларини сотиб олди

Ўзбекистонда тиббий ниқобларни тарқатиш. Тошкент вилояти ҳокимиятининг матбуот хизмати фотосурати

28 мартдан 3 апрелга қадар Ўзбекистон коронавирус эпидемиясини олдини олиш мақсадида хориждан медикаментлар, шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун деярли 90 млрд сўм ($9,4 млн) миқдорида маблағ сарфлайди. Яқин кунларда ҳукумат 61 млрд сўм ($6,4 млн) эвазига тиббий буюмлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олади, деб хабар беради Kun.uz Вазирлар маҳкамаси қарорига таянган ҳолда.

Бу ишлар икки босқичда амалга оширилади. 31 март куни мамлакатга 16 млрд сўм ($1,7 млн) миқдорида медикаментлар келтирилади. Қўшимча 45 млрд сўм ($4,7 млн) миқдорида товарлар Ўзбекистонга 3 апрелда етказиб келинади. Жумладан, хорижий тажрибани кенг ўрганган ҳолда соғлиқни сақлаш ходимлари учун алоҳида 2 даражали яъни, «қизил зона»га мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилишга ҳам эътибор қаратилган. Сарф-ҳаражатлар коронавирусга қарши кураш бўйича ажратилган маблағлар (бундан олдин мамлакатда 10 трлн сўм ёки $1 млрд 51 млн маблағга эга киризисга қарши фонди тузилганди) ҳисобидан амалга оширилади. Товарларни етказиб келиш билан Мудофаа вазирлиги шуғулланади. Аввали Тошкентга Хитойдан 20 тонна инсонпарварлик ёрдами келтирилгани тўғрисида хабар берилганди. Уларнинг орасида ўзбек ҳукуматининг ХХРдан сотиб олган товарлари ҳам бўлган. Хитойдан вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-системаси ҳамда 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олинди.

26 мартдаги мажлисда президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига 300 минг дона экспресс-тест, 500 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларини сотиб олиш, вирус тарқалиши таҳликаси юқори бўлган аҳоли пунктларида мобил лабораториялар ташкил этиш борасида топшириқ берганди.

15 мартда Ўзбекистонда илк бор коронавирусга чалинган инсон аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 31- мартда мазкур вирусга чалинганлар сони 158 нафар одамга етган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ