Внуково аэропортида ушланиб қолган ўзбекистонликлар меҳмонхонага жойлашишдан бош тортдилар

Внуково аэропорти . Mos.ru сайти фотосурати

Внуково аэропортида ушланиб қолган ўзбекистонликлар элчихона томонидан тақдим этилган меҳмонхонага кўчиб ўтишдан бош тортдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ҳукумат томонидан ажратилган маблағ эвазига кунлик уч марта овқат билан 150 та ўринни тайёрлайди.

«Юртдошлар ичида ушбу таклифни қўллаганлар топилмади ва одамлар чартер рейсни кутиб авиачипталар расмийлайтириш пунктларида қолишга қарор қилдилар», — дейилади ТИВ хабарида.

Ташқи алоқалар маҳкамаси чартер рейслар ташкил этилгунга қадар 150 та одамни жойлаштириши мумкинлигини, одамлардан Внуководаги Uzbekistan Airways ваколатхонасида ўзлари ҳақида маълумот беришни сўрайди. Агар рейсни кутувчи одамларнинг сони ортиб кетса, дипломатлар уларни вақтинчалик ётоқхона билан таъминлашга тайёр эканларини билдирадилар.

Ўзбекистон фуқаролари мана бир неча кундан бери Внуково аэропортида ушланиб турибдилар. Улар республика коронавирус сабаб чегарани ёпгани учун уйларига учиб кетолмаганлар. Ўзбекистон элчихонаси аэропорт маъмурияти билан В терминалини фуқароларнинг рейсларни кутиб туриши учун берилишини келишиб олди. Лекин одамлар самолётни ўтказиб юбормаслик хавотирида у ерга ўтишдан бош тортиб, регистрация бўлимидан силжимаганлар.

Бундан олдин Шереметьево аэропортида ҳам юздан ортиқ ўзбекистонлик ушланиб қолганди. 20 март куни улар «Аэрофлот» компанияси томонидан уюштирилган чартер рейси орқали учиб кетишга муваффақ бўлдилар. 22 март куни Новосибиркс-Тошкент маршрути бўйича яна 253 нафар йўловчи Uzbekistan Airways томонидан уюштирилган чартер рейси билан учиб кетдилар. Ўзбекистон чегарасини ёпганидан кейин Россиядан ватандошларни олиб чиқиш учун бешта самолёт чартер рейси ва иккита темир йўл поезди маршрути уюштирилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ