24 октябрь куни эрталаб соат 8 да Ўзбекистонда сайлов участкалари очилди. Уларнинг ҳар бирига кириш жойида ҳимоя костюмида тиббиёт ходимлари туриб, сайловчилар қўлларини дезинфекция қилмоқдалар, уларга ниқоб бериб, тана ҳароратини ўлчамоқдалар. Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 116-сайлов участкасининг раиси Марҳабо Пирязованинг «Фарғона» мухбирига билдиришича, агар сайловга келган одамнинг тана ҳарорати юқори бўлса, у ичкарига киргизилмайди.
«Уйда овоз берувчилар учун сайлов қутилари билан борамиз. Комиссиянинг иккита аъзоси кўп қаватли уйлар ҳовлиларига борадилар (ўша ерда овоз берилади). Яъни, ҳар қандай ҳолатда сайловчиларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаймиз», — деди у.
Агентлик билан суҳбатлашган комиссия аъзоси сайлов участкаси эшиги олдида соат 7 дан овоз бериш учун одамлар гавжум бўлганини айтади. У бу вазиятни аввалари сайлов эрталабки соат 6 да бошлангани, шунингдек «маҳаллий менталитет» билан изоҳлади. Овоз бериш бошланганидан кейин ҳам кичкина навбат пайдо бўлди— соат 9 да шу яқин орада ишлаётган эркаклар гуруҳи ҳозир бўлди.
Пирязова сўзларига кўра, ушбу участкага боғланмаган ҳолда ҳам овоз берса бўлади. Бу ҳақда «Фарғона» мухбирига Хасти Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган 767-сайлов участкаси раиси ҳам сўзлаб берди.
Бундан ташқари, авваллари сайловчига бюллетень фақат паспорт асосида берилган бўлса, эндиликда бунинг учун бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиш мумкин. «Янги кодекс бўйича бюллетень ID-карта, гайдовчилик гувоҳномаси, паспорт столи баённомаси (агар сайловчи ҳужжатини алмаштираётган бўлса) асосида берилади», — деди у.
Президентликка номзодларнинг барчаси эрталаб овоз берди.
Амалдаги давлат раҳбари, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп)дан номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасида овоз берди.
Мирзиёев билан бирга сайлов участкасига унинг тўққизта оила аъзолари ташриф буюрди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Хушнутбек Худайбердиев ўзининг Telegram-каналида бу ҳақда фотосурат жойлаштирди.
«Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимов пойтахтнинг Шайхонтохур туманидаги №405 сайлов участкасида овоз берди. Бошқа номзодлар каби унга ҳам оила аъзолари ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисова Учтепа туманидаги №216 сайлов участкасида овоз берди.
Нарзулло Обломуродов Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманидаги 579-сайлов участкасида овоз берди.
«Фарғона» мухбири ташриф буюрган 116-сайлов участкасида соат 10 да «Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров овоз берди. У журналистлар билан эртага суҳбатлашишни режалаганини айтди. «Фурсатдан фойдаланиб, барча сайловчиларни фуқаровий бурчини адо этишларига чақираман. Мен ўз бурчимни бажардим», — деди у.
Қодиров сайловолди кампаниясида сиёсий салоҳиятини тўла ишга сололгани билан боғлиқ саволга «ҳа» деб жавоб берди. Россиялик «Коммерсант» мухбири номзоддан Россияга муносабатини билдиришини сўраб, у «Ўзбекистонга хавф тўғдириши мумкинми?», деган саволига Алишер Қодиров «Россия — дўстона мамлакат», дея жавоб қайтарди.
«Фарғона» мухбири ташриф буюрган иккита сайлов участкасида сиёсий партиялардан кузатувчилар бор эди. Уларда сайлов жараёнига нисбатан бирорта эътироз бўлмади.
-
30 Май30.05Алданган ва туҳматга қолган аёлСохта иш бўйича бир йилдан бери Москвадаги тергов изоляторида ўтирган қирғизистонлик аёлга ким ёрдам беради?
-
22 Май22.05Қўшинлар кетгани билан уруш сўнмаганСовет қўшинлари Афғонистонни тарк этганига 35 йил бўлди
-
08 Май08.05ФотоЕвропа интеграцияси рамзиТошкентда «Европа куни» фестивали бўлиб ўтди
-
26 Апрель26.04«Меники, сеники, бизники!»Ўзбекистон ҳукумати Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказилишига доир кенг қамровли тарғибот ишларини бошлади
-
19 Апрель19.04Ажал билан шартномаМарказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди
-
14 Апрель14.04Толиблар ўз кучини намойиш этмоқчиАфғон радикал ҳаракати улкан армия тузиш ҳаракатида