Покистон толиблари Исломободда содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

brecorder.com сайти фотосурати

Покистон «Толибон»* ҳаракати 11 ноябрь куни Исломободдаги Олий суд яқинида содир бўлган ҳужумга алоқадорлигини тасдиқлади. Худкуш террорчи портловчи мосламани портлатиши оқибатида 12 киши ўлди ва 27 киши яраланди, деб хабар беради Business Recorder нашри.

Радикал гуруҳ вакиллари шариат қонунларини бузган ҳолда қарор чиқараётган судялар, адвокатлар ва амалдорларга ҳужум қилиш ниятида эканликларини айтишган. Толиблар Покистон расмийларига мамлакатда шариат қонунлари ҳукмронлиги ўрнатилмагунга террорчилик ҳужумлари давом этиши билан таҳдид қилишган.

Нашр суд биноси яқинидаги ҳужум ноодатий ҳодиса бўлганини таъкидлайди, чунки жангарилар пойтахтда бундай жиноятларни камдан-кам ҳолларда содир этадилар.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Исломободдаги Олий суд биноси олдида портлаш содир бўлди ва у яқин атрофдаги одамлар орасида ваҳима қўзғатди. Покистон Ички ишлар вазирлиги портловчи мосламани ўша пайтда полиция машинаси ёнида турган худкуш террорчи ишга туширганини аниқлади.

Воқеадан сўнг дарҳол мамлакатнинг юқори лавозимли мулозимлари ва раҳбарлари ҳужумни содир этганлар ҳақида бир қатор назарияларни илгари суришди. Хусусан, Бош вазир Шеҳбоз Шариф терактга Покистон толиблари алоқадор эканига доир версияни игари сурди.

Шу билан бирга, кўплаб сиёсатчилар ҳужумда «Толибон»* бошчилигидаги қўшни Афғонистонни айбладилар. Исломобод бир неча бор Кобул террорчиларга ҳар томонлама ёрдам бераётгани ва ўз ҳудудидан ушбу радикал ҳаракатнинг Покистон қаноти жангариларига жой берганини даъво қилган. Бироқ, Афғонистон ҳукумати бу айбловларни рад этиб келган.

*Кўпгина мамлакатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ