Толиблар ватанига қайтаётган афғонлар учун 10 миллион доллар миқдорида кўмак берилганини маълум қилишди

amu.tv сайти фотосурати

«Толибон»* ҳаракати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўшни давлатлардан, жумладан, Эрондан ўз ватанига қайтаётган афғонларни қўллаб-қувватлаш учун фавқулодда молиявий ёрдам сифатида 10 миллион доллар ажратганини маълум қилди. Тегишли келишувга БМТ вакилларининг толиблар ҳукумати Бош вазир ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий билан учрашувида эришилди, деб хабар беради Amu.tv.

«Толибон»га кўра, музокаралар Кобулда бўлиб ўтган ва унда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари Роза Отунбаева ва БМТ Олий комиссари бошқармасининг мамлакатдаги вакили Арафат Жамол иштирок этган.

Қайд этилишича, Отунбаева афғонларнинг Эрондан депортацияси кескин ошаётганидан хавотир билдирган. Расмийнинг сўзларига кўра, бундай тенденция гуманитар хизматлар ишини жиддий равишда мураккаблаштириши мумкин. У толибларни айни дамда қатор давлатлар билан муҳожирларни Афғонистонга мажбуран чиқариб юборишни тўхтатиш борасида мулоқотлар олиб борилаётганига ишонтирди. Шу билан бирга, Отунбаеванинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият мамлакатнинг заиф қатламларини, айниқса репатриантларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Жамол толибларни мамлакатдаги иқтисодий вазият ёмонлашганига қарамай, қочқинларни муносиб кутиб олаётгани учун олқишлади. Айнан БМТ Олий комиссари вакили Афғонистонга қайтганларга дастлабки ёрдам учун 10 миллион доллар ажратилишини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, ташкилот қўшимча маблағларни жалб қилиш устида иш олиб бормоқда, бу маблағлар фуқароларни уй-жой, тиббий хизмат, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлашга йўналтирилади.

Ҳанафий, ўз навбатида, Афғонистон муҳожирларнинг қайтиши кўламини бир ўзи енгишга қодир эмаслигини, бу эса мамлакатда кучли гуманитар мауаммоларни юзага келтираётганини тан олди. Глобал ёрдамсиз эса «Толибон» муаммони ҳал қила олмайди.

Сўнгги пайтларда Эрондан чиқариб юборилаётган афғонлар сони сезиларли даражада ошган. Хусусан, толиблар маълумотларига кўра, бир ой ичида Ислом Республикасидан 600 мингдан ортиқ одам депортация қилинган. Бундан ташқари, кўплаб репатриантлар пулларини қайтариб ололмаётганидан шикоят қиладилар: уй-жой ижараси, иш ҳақи, уй учун депозит. Бироқ, Теҳрон расмий баёнот бериб, бундай ҳолларда муҳожирларни Афғонистоннинг Эрондаги дипломатик ваколатхоналари орқали ҳаракат қилишга чақиради.

*15 июль ҳолатига кўра, «Толибон» ҳаракати Россияда террорчи сифатида тан олинган ташкилотлар рўйхатида қолмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ