Ўзбекистонда парламент сайловларида бир миллиондан ортиқ киши муддатидан олдин овоз берди

Ўзбекистон МСК инфографикаси

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида 1 миллион 15 минг 948 нафар фуқаро муддатидан аввал овоз берди. Бу статистик маълумотларни Марказий сайлов қўмитаси (МСК) ўзининг Telegram-каналида тақдим этди.

Комиссия республика бўйича ҳам маълумотларни келтирган. Ҳудудлар кесимида ўзи истаган номзоди учун муддатидан олдин овоз берган фуқароларнинг энг кўпи Фарғона вилоятида кузатилган – 219 минг 455 нафар сайловчи.

Кейинги ўринларда:

✅ Самарқанд вилояти — 181925;

✅ Қашқадарё вилояти — 153365;

✅ Бухоро вилояти — 109930.

Муддатидан олдин овоз беришда қатнашганларнинг энг кам сони Жиззах ва Хоразм вилоятларида қайд этилди – мос равишда 6933 ва 6056 нафар.

Эслатиб ўтамиз, муддатидан олдин овоз бериш 16 октабрдан 23 октабргача бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўла олмайдиган фуқаролар иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди. Аммо ҳозирча республикадан ташқарида овоз берганлар ҳақида статистик маълумотлар берилмаган.

ℹ️ Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларига навбатдаги сайловлар 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Унинг натижасига кўра, Қонунчилик палатасига 150 нафар, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига 65 нафар, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, Тошкент ва 208 нафар туман (шаҳар) депутатлари сайланади.

Парламент сайловлари илк бор аралаш сайлов тизими – мажоритар-пропорционал тизимда ўтказилади. 75 депутат бир мандатли сайлов округларидан мажоритар тизим бўйича (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари эса пропорционал тизим (номзодлар рўйхати учун овоз бериш) бўйича сиёсий партиялар учун берилган овозлар асосида ягона сайлов округидан сайланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ