Ёзувчи ва шоир Шамшод Абдуллаев ҳаётдан кўз юмди

Шамшод Абдуллаев 2015 йили. Даниил Кислов фотосурати

2024 йил 23 октябрь куни шоир, ёзувчи ва эссечи Шамшод Абдуллаев 67 ёшида Олмаотада вафот этди.

Шамшод Маджитович Абдуллаев 1957 йили Фарғона шаҳрида туғилган. У Ўзбекистонда 1980-1990-йиллари пайдо бўлган «Фарғона шеърият мактаби»нинг норасмий раҳбари саналади. Рус тилида ёзилган ва бошқа тилларга таржима қилинган шеърий ва насрий китоблар муаллифи.

Шамшод Абдуллаев — Андрей Белий мукофоти (1993), эсселари учун «Знамя» журнали мукофоти (1998), «Глобус» мукофоти (1998), шеърият бўйича икки марта Россия мукофоти (2006 ва 2013), «Ойна» журнали мукофоти (Франция, 2011), Иосиф Бродский стипендия мукофоти (2015), «Бошқа жануб» насрий китоби учун Михаил Прохоров жамғармасининг «Волга/НОС» мукофоти лауреати (2020) бўлган.

Нашримиз таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ