Тошкентда Учинчи Ренессансга бағишланган форум очилди

Постер. WOSCU матбуот хизмати фотосурати

21 октябрь куни Тошкентда «Шарқ Ренессанслари феномени: давлатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар» халқаро маданий мероси ҳафталиги доирасида «Маърифат нури: XIX-XX асрлар адабий ва илмий-маданий ислоҳотлари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда дунёнинг 20 давлатидан 200 дан ортиқ олимлар, экспертлар ва маданият ташкилотлари раҳбарлари, ёш авлод вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жумладан, CNN ва Euronews телеканаллари экспертлари иштирок этмоқда.

Модератор Ўзбекистон Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов.

Тадбирни Ислом цивилизацияси маркази директори, WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов ва бошқа расмий шахслар кириш сўзи билан бошлади. Ўзбекистонда 21 октябрь – Миллий тил куни нишонланаётганлиги сабабли Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, академик Шуҳрат Сирожиддинов «Тил – миллат кўзгуси» мавзусида маъруза қилди.

Сўнгра «Учинчи Ренессанс пойдевори – Янги Ўзбекистон» бўлими очилди.

Тадбир доирасида «Маърифат карвони» меморандуми имзоланди, хорижий ОАВ раҳбарияти вакиллари сўзга чиқди. Фред Харрисон (Euronews) «Европа оммавий ахборот воситалари призмасида янги Ўзбекистон», Имрон Аҳмад (CNN) эса «CNN ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик» мавзусида маъруза қилди.

«Ўзбекистон нумизматикаси» лойиҳасини Михо музейининг махсус тадқиқотчиси, фанлар доктори Сергей Лаптев тақдим этди. Истанбул (Туркия) университети профессори Эмек Ушенмез ўзининг «Замонавий ўзбек адабиёти» номли янги китобини тақдим этди.

Pitch директори «Сила Света» студияси асосчиси Борис Кислицин (Испания) Ислом цивилизацияси марказида музей кўргазмаларини тайёрлашда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш ҳақида гапирди.

Шунингдек, республика илмий жамоатчилиги вакиллари ва хорижий экспертлар Янги Ўзбекистонда маънавият ва маърифат мавзусидаги лойиҳаларини тақдим этадилар. Модератор – Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори Олимжон Давлатов.

Тақдимотнинг якуний қисмида хорижий экспертлар иштирокида лойиҳалар муҳокамаси ўтказилади.

ℹ️ Тошкентда 18-27 октябрь кунлари «Шарқ Ренессанслари феномени: давлатлар, динлар ва тамаддунлар» мавзусида Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унда 100 дан ортиқ хорижий олим ва экспертлар иштирок этмоқда. Ҳафталик конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар ва тақдимотларни ўз ичига олади. Жумладан, ундан «Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази» мега-лойиҳаси тақдимоти, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази музей кўргазма заллари ва Имом Ал-Бухорий инновация музейини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ўрин олган.

ℹ️ Ислом цивилизацияси маркази мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «маърифий исломни эзгулик, тинчлик ва бағрикенглик дини сифатида тарғиб этиш» ғояси доирасида амалга оширилаётган лойиҳадир

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ