Тошкентда Савдо-сотиқ биржаси бўлиб ўтади

retailweek.uz сайти фотосурати

16-17 октабрь кунлари Тошкент шаҳрида Central Asia Retail Week халқаро чакана (ретейл) ва электрон тижорат форуми доирасида Савдо-сотиқ биржаси бўлиб ўтади.

Биржа Intercontinental меҳмонхонаси ҳудудида ишлайди. Тадбир Россиянинг йирик чакана савдо тармоқлари – «Лента», X5Group, OZON, «Магнит», «Магнит Косметик», шунингдек Ўзбекистоннинг The MART, «Светофор» компаниялари, «Амид» КГ, UZUM, Makro тимсолида маҳсулот етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчиларга «ўз» мижозларини топишга ёрдам беради.

Биржа етказиб берувчилар/ишлаб чиқарувчилар ва чакана савдо тармоқлари вакилларининг 15 дақиқалик суҳбат сегментлари форматида ўтказилади. Етказиб берувчилар ўз маҳсулотлари ҳақида гапириб беришлари, уларни қисқача тақдим этиши ва юқори мақомга эга чакана сотувчиларни айнан уларнинг маҳсулоти ёки ускуналари тармоқ томонидан қўллаб-қувватланишга лойиқ эканига ишонтиришлари мумкин.

ℹ️ Central Asia Retail Week форумида савдо соҳасининг 1500 дан ортиқ вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, банк сектори вакиллари, чакана сектор таҳлилчилари ва экспертлари, шунингдек, 500 дан ортиқ компания ва 25 дан ортиқ йирик савдо тармоқлари иштирок этади. Бизнес дастури 35 та эксперт сессияларидан иборат бўлиб, 200 дан ортиқ маърузачилар қуйидаги йўналишларда сўз юритадилар: E-COM, маркетинг, технология ва инновациялар, логистика, FINTECH ва HR.

Форум Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Чакана савдо бозори экспертлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ