Чечен клуби қозоғистонлик футболчи учун салкам 1 миллион доллар тўлади

Максим Самородов. "Актобе" матбуот хизмати фотосурати

Қозоғистон терма жамоаси ва «Актобе» жамоаси ҳужумчиси Максим Самородов фаолиятини Россия Премер-лигасининг Грознийдаги «Аҳмат» клубида давом эттиради. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун 1 август куни Россияга келган.

Инсайдер Иван Карповнинг сўзларига кўра, келишув 4 йилга мўлжалланган ва «Ахмат» 22 ёшли ҳужумчи учун «Актобе»га 900 минг евро (970 минг доллар) тўлаган, футболчининг нархи эса (Transfermarkt маълумотларига кўра) 1,2 миллион еврога баҳоланган. Футболчига Туркия ва Австрия клублари, жумладан, «Штурм» қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, жамоа бош мураббийи Қозоғистон терма жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли мураббий Максим Самородов билан яқиндан таниш бўлган россиялик Магомед Адиев ҳисобланади.

Бундан олдин яна бир қозоғистонлик Марат Бистров «Ахмат» сафидада тўрт йил тўп сурган. Бироқ шу йил бошида у Остонага кўчиб ўтган. Самородовдан ташқари Қозоғистон терма жамоасининг яна бир футболчиси Нурали Алип Россия чемпионатида Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоасини ҳимоя қилади.

Максим Самородов Актобе футболида тарбия топган. У 2019 йили асосий жамоада дебют қилган. Кейинчалик у клуб етакчиларидан бирига, шунингдек, Қозоғистон терма жамоасининг асосий ўйинчисига айланган. Самородов миллий терма жамоа сафида 17 та ўйин ўтказиб, учта гол урган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ