Навоийнинг «Қизилқум» футбол клуби Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган ИННОПРОМ ўртоқлик турнирида Сербия олий лигаси вакили «ИМТ-Белград» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финалига йўл олди.
Голларга Николай Тарасов ва Муҳаммадали Ғиёсовлар муаллифлик қилишди ва улар дубл қайд этишди.
Учрашув натижасини шов-шувли деса бўларди, лекин Transfermarkt маълумотига кўра, «Қизилқум»га қарши ўйинда футболчилар «ИМТ-Белград» футболкаларида майдонга тушган футболчиларнинг аксарияти учинчи лигада ўйнаётган «Ушче Нови Белград» клубидан бўлган. Уларни Россиянинг Сербиядаги элчихонаси қошидаги мактабнинг собиқ футбол мураббийи Самвел Аваков футболчиларни турнирга олиб келган.
Эҳтимол «Ушче Нови Белград» ўйинчлари «ИМТ-Белград»нинг фарм клуб аъзолари сифатида тақдим этилган бўлиши мумкин, аммо иккала клуб ҳамкорлиги уларнинг бирлашганини англатмайди. «ИННОПРОМ-2024» тадбири ташкилотчилари турнирда сербиялик профессионаллар ниқоби остида қуйи лига жамоаси иштирок этаётганидан хабардорми ёки йўқми, бу номаълум.
ИННОПРОМ турнирининг параллел ярим финалида уч нафар украиналик легионер ва виза олишга улгурмаган эронлик мураббийсиз келган Тожикистоннинг «Равшан» клуби Екатеринбургнинг «Урал» жамоасига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа мусобақа финалида «Қизилқум» жамоаси «Урал» билан тўқнаш келади. «Равшан» ва Сербия вакиллари учинчи ўрин учун кураш олиб боришади. Ҳар икки ўйин 11 июль куни Екатеринбургда бўлиб ўтади.