Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросимида А гуруҳидан жой олди.
Ўзбекистон терма жамоаси учинчи саватчага, Қирғизистон терма жамоаси эса бешинчи саватчага жойлашди. Жамоаларнинг жаҳон чемпионатига чиқишдаги рақиблари Эрон, Қатар, БАА ва КХДР терма жамоалари бўлади.
В гуруҳидан Жанубий Корея, Ироқ, Иордания, Уммон, Фаластин ва Қувайт терма жамоалари жой олди.
С гуруҳига Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Хитой ва Индонезия киради.
5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган биринчи турда Қирғизистон терма жамоаси Эрон билан, Ўзбекистон терма жамоаси эса КХДР билан баҳс олиб боради. Спорт эксперти Алишер Никимбаевнинг аниқлик киритишича, ўйин айнан қаерда бўлиб ўтиши 12 июль куни маълум бўлади, чунки сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ўйинлар Шимолий Кореяга кўчирилиши мумкин.
10 сентябрь куни иккинчи давра учрашувида Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Учинчи саралаш босқичи доирасида жамоалар ўнта ўйин ўтказади – ҳар бири икки мартадан ўзаро ўйнайди. Ўйинлар 2024 йил 5 сентябридан 2025 йил 10 июнига қадар бўлиб ўтади. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши ўринни эгаллаган жамоалар йўлланма олади. Ўз гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган жамоалар — жами олтита жамоа — тўртинчи саралаш босқичига йўл олади ва улар учта жамоадан иккита гуруҳга бўлинади.
«Осиё плей-оффи» деб аталмиш баҳс 2025 йилнинг октябрь ойида бошланади. Гуруҳ ғолиблари жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар саралашнинг бешинчи босқичига йўл олади ва улар ўзаро ўйнайди. Қарама-қаршилик ғолиби 6 та жамоа иштирокидаги турнирда иштирок этади – биттадан ОФК, АФК, КОНМEБОЛ, ОФCдан ва иккитадан КОНКАКАФдан — Жаҳон чемпионатига қолган иккита йўлланма учун ўйналади.