Шоир ва файласуф Бахит Кенжеев вафот этди

sovlit.ru фотосурати

Машҳур қозоқ шоири Бахит Кенжеев Нью-Йоркда 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда республика Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Facebookдаги (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) саҳифасида маълум қилди.

«Бахит Кенжеевнинг ўткир шеъриятини океаннинг икки соҳилидаги адабиёт мухлислари яхши кўрарди. Мисли кўрилмаган маҳорат ва ифодаларга моҳирона ёндашиш Бахит Шукуруллаевични жаҳон адабиётининг тирик классигига айлантирди», — деб ёзади у шоир асарлари дунёнинг кўплаб тилларига, жумладан, қозоқ тилига ҳам таржима қилинганини таъкидларкан.

Вазир унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Бахит Кенжеев 1950 йили Чимкентда туғилган, у уч ёшга кирганда оиласи Москвага кўчиб келган. Кенжеев Москва давлат университетининг кимё факультетини тамомлаган ва шу билан бир қаторда асарларини газета ва журналларда фаол чоп этган. У 1977 йили «Ленинские горы. Стихи поэтов МГУ» жамоавий тўпламида шоир сифатида кўриниш берган.

1982 йили Кенжеев Канадага кўчиб кетади ва 2000-йиллар бошида Нью-Йоркда жойлашади. У жами 20 дан ортиқ шеърий ва насрий китоблар муаллифи, бир қатор мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, «Тонгда туш кўрдим» ва «Салқин жойлар хизматкори» шеърий тўпламлари учун. Унинг аксарият асарлари рус нашрларида чоп этилган ва бошқа тилларга таржима қилинган. Кенжеев Рус ПEН-клубининг аъзоси, шунингдек, «Дебют» мукофоти жюри аъзоси бўлган. Унинг номзоди икки марта адабиёт бўйича Нобель мукофотига илгари сурилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида