Фигурали учиш бўйича Москва кубоги ғолиблари Ўзбекистон номидан иштирок этишга қарор қилишди

Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев. Ижтимоий тармоқдан олинган фотосурат

Спорт жуфтликларида иштирок этаётган фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев спорт фуқаролигини ўзгартириш учун ҳужжатларни тақдим этишди. Россияликлар Ўзбекистон учун курашмоқчи, деб ёзади ТАСС манбага таяниб.

«Гейниш ва Чигирев келаси мавсумдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйнашга тайёргарлик кўрмоқда, трансфер учун ҳужжатлар тақдим этилди», — дейди манба.

Кўринишидан, конкида учувчилар 2026 йили Миланда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларини кўзлаб фуқароликка қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Чигирев яккалик фигурали учиш бўйича жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Евгения Медведеванинг севгилиси ҳисобланади. Спорт фуқаролигини ўзгартиришни хиёнат деб ҳисобламаслигини айтган Медведеванинг ўзи Ўзбекистон байроғи остига ўтишни режалаштиряптими ёки йўқми, аниқланмаган.

Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев 2022 йили Нина Мозер гуруҳида машқ қилиб, жуфт бўлишган. Улар Москва чемпионати совриндорлари, Москва кубоги босқичи ғолиблари, шунингдек, Панин-Коломенкин мемориали совриндорлари ҳисобланади.

ℹ️ Бу сўнгги йилларда россиялик спортчиларнинг Ўзбекистон фуқаролигига ўтаётганининг биринчи мисоли эмас. Шундай қилиб, 2018 йили велосипедчи ва уч карра Олимпиада совриндори Ольга Забелинская фуқароликка қабул қилинган. 2019 йили россиялик беш спортчилар: Европа чемпиони Александр Савкин ва жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Алисэ Фахрутдинова, шунингдек, эркин кураш бўйича Европа чемпиони Илёс Бекбулатов Ўзбекистон фуқаролигини олган. 2023 йили — эшкак эшиш бўйича Олимпиада кумуш медали совриндори Анна Пракатень ҳам Ўзбекистон байроғи остида чиқиш қилади.

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида