Севара Назархон Самарқанд аэропортида Air Marakanda йўловчилари учун концерт берди

СЕВАРА НАЗАРХОН САМАРҚАНД ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА. AIR MARAKANDA МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Наврўз байрами арафасида Air Marakanda авиакомпанияси ўзи бошқарувидаги Самарқанд халқаро аэропортида терминал очилишининг икки йиллиги муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказди. 18 март куни аэропортда жаҳон миқёсида тан олинган юлдуз ва аэропорт элчиси, хонанда Севара Назархон меҳмонлар ва йўловчилар учун жонли концерт дастури билан чиқиш қилди.

Байрам доирасида тематик фотозона ташкил этилди, барчага Наврўз таоми – сумалак тарқатилди.

«Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминали ўз тарихини янгича кўринишда ёзиб, энг юқори кўрсаткичларни намойиш эта бошлаганига бугун икки йил бўлди. Замонавий архитектура дизайни, меҳмондўст муҳит ва турли хизматлар аэропортда бўлишингизни ёқимли, хавфсиз ва қулай қилади.
СамарқандЯнги Ўзбекистоннинг сайёҳлик дарвозасидир. Биз нафақат Самарқанднинг янги ташриф қоғози бўла олганимиздан, балки шаҳар ва мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантиришга ҳам кўмаклашаётганимиздан хурсандмиз», — деди Air Marakanda директори Антон Ходжанян.

ℹ️ Air Marakanda Ўзбекистон авиация тарихида давлат-хусусий шериклик асосида халқаро аэропортни бошқарган биринчи хусусий компания ҳисобланади. 2022 йил июнь ойида терминал Air Marakanda тўлиқ бошқарувига ўтказилгандан бери Самарқанд аэропорти бир неча бор ўзининг тарихий максималини ўзгартирди. Бу давр мобайнида еттита ички ва 21 халқаро йўналиш бўйича 1 миллион 600 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди. Жумладан, бу даврда Дубай, Боку, Абу-Даби, Тель-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минеральные Воды, Уфа, Самара ва Урганч йўналишлари бўйича очилган рейслар шулар жумласидандир.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ