Қатарда 2023 йилги Осиё Кубоги старт олади

2023 йилги Осиё Кубоги логотипи. the-afc сайти фотосурати

12 январь куни Қатарда 2023 йилги Осиё кубоги старт олади. Гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Қатар ва Ливан ўртасидаги очилиш ўйини маҳаллий вақт билан соат 19:30да «Лусаил» стадионида бўлиб ўтади.

Тарихда иккинчи бор Осиё Кубоги 24 та жамоа иштирокида кенгайтирилган таркибда ўтказилмоқда. Улар 6 та гуруҳга бўлинган, уларнинг ҳар бирида 4 тадан жамоа бор. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа 1/8 плей-офф босқичига йўл олиши кафолатланади ва энг яхши натижа билан ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган олтита жамоадан тўрттаси ҳам плей-офф босқичига йўл олади.

Турнир 10 февралга қадар давом этади ва финал баҳси ўтказилади. Учинчи ўрин учун кураш белгиланмаган.

Мусобақада Марказий Осиёнинг учта жамоаси – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этади.

Осиё Кубоги гуруҳлари. the-afc сайти фотосурати

👉 Тожикистон терма жамоаси А гуруҳидан жой олган бўлиб, унинг рақиблари Қатар, Хитой ва Ливан терма жамоалари бўлади.

👉 Ўзбекистон терма жамоаси В гуруҳидан жой олган ва Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайди.

👉F гуруҳидаги Қирғизистон терма жамоаси Саудия Арабистони, Уммон ва Таиланд билан плей-офф йўлланмаси учун курашади.

Биринчи тур доирасида 13 январь куни Тожикистон Хитой билан, Ўзбекистон эса Сурия билан учрашади. Қирғизистон терма жамоаси 15 январь куни Таиландга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг амалдаги ғолиби Қатар терма жамоаси ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ