Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг ўнинчи ракеткаси Елена Рибакина Индиан-Уэллсда (АҚШ) давом этаётган турнир финалида Беларусь вакили, жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Арина Соболенкони 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва ўз фаолиятида биринчи марта WТА 1000 серияси ғолибига айланди.
WТА 1000 сериясининг жорий турнири Рибакина учун биринчи бўлиб, унда у чехиялик Каролина Муховани мағлуб этиб, чорак финалга чиқди. Ярим финалда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг биринчи ракеткаси – польшалик Ига Свёнтекни мағлуб этди.
Якуний учрашувда Рибакина қозоғистонлик теннисчининг асосий рақибларидан бири Арина Соболенко билан ўйнашга мажбур бўлди: рақиблар тўрт марта тўқнаш келишган ва барча ўйинлар беларуслик спортчига, шу жумладан Australian Open — 2023 ғолиблиги ҳам насиб этганди.
Индиан-Уэллсда Рибакина шунга қарамай бир қатор муваффақиятсизликларга чек қўйолди. Учрашувнинг давомийлиги 2 соат 6 дақиқани ташкил этди. Биринчи сет иккала рақиб учун ҳам ниҳоятда кескин кечди ва тай-брекда 13:11 ҳисобида Рибакинанинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи сетда қизғинлик кам бўлмади, аммо ғалаба қозоғистонлик теннисчига тезроқ насиб этди.
Учрашув давомида Рибакина тўғридан-тўғри еттита четга оширишни амалга оширди, иккита қўш хато қилди ва ўнта брейк-пунктдан учтасини нишонга урди. Соболенкода тўртта эйс, ўнта қўш хато ва олтитадан иккита амалга оширилган брейк бор.
Ушбу ғалабадан сўнг Рибакина уч поғона юқорига кўтарилади ва фаолиятида биринчи марта дунёнинг еттинчи ракеткасига айланади.
«Ажойиб туйғу. Бу ерда мен учун жуда оғир, лекин жуда яхши икки ҳафта кечди. Биринчи сетда иккаламизда ҳам имкониятлар бўлди, аммо якунда ҳаммаси менинг фойдамга ҳал бўлди. Менимча, биринчи сет муҳим эди, кейин эса бироз осонлашди. Бу тай-брек ҳақиқатан ҳам эпик эди, мен айтмоқчиманки, бу икки томонлама хатолар ва асаблар билан. Шундай қилиб, якунда бор эътиборни ҳар бир нуқтага қаратиб, охиригача курашишга ҳаракат қилиш зарур эди», — деди Рибакина ўйиндан сўнг.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам теннисчини ғалаба билан табриклади.
«Елена Рибакинани Индиан-Уэллсдаги нуфузли турнирдаги ишончли ғалабаси билан табриклаймиз! Спортчимиз юқори профессионал ўйин, метин характер ва юксак спорт маданиятини намойиш этолди. Ишончим комилки, Елена дунёдаги энг яхши кортларда янги муваффақиятларга эришади!» — деб ёзади Тўқаев ижтимоий тармоқларда.
Елена Рибакина Россия терма жамоаси таркибида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жамоавий чемпионатда Европа чемпиони бўлган, яккалик баҳсларида WТА турнири ғолиби. 2018 йилнинг июнь ойида спортчи Қозоғистон терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. 2021 йили у Франция Очиқ чемпионатининг чорак финалига чиқди. 2022 йили Елена Уимблдонда ғолиб бўлди, 2023 йил январь ойида Australian Open чемпионати финалида ўйнади.
Таъкидлаш жоизки, Рибакинанинг Уимблдон турниридаги ғалабаси билан боғлиқ воқеа ва Қозоғистоннинг Россия Федерациясига даъвосидан сўнг, Россия расмийлари ва оммавий ахборот воситалари спортчининг муваффатиятлари замирида Россиядаги ўтмишига атайин урғу бериб ўтишларини тўхтатдилар.