Парламент Ўзбекистоннинг янги Конституцияси бўйича референдумни 30 апрелга тайинлади

Ўзбекистон парламенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси бўйича референдум 30 апрелга белгиланди. Бундай қарор 10 март куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди.

Сенат (парламент юқори палатаси) 14 март куни референдум ўтказиш санаси ҳақидаги қарорни кўриб чиқиши кутилмоқда. Агар ҳужжат маъқулланса, у эълон қилинади.

Бундан олдин Конституциянинг 65 фоизига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилаётгани хабар қилинганди. Янги таҳрирга асосан, Ўзбекистон конституциясидаги моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилади.

Ўзгартиришлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан алоҳида кўриб чиқилади ва у ўз хулосасини беради. Қонун Марказий сайлов комиссияси референдум натижаларини эълон қилганидан кейин кучга киради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ