Журналист Михаил Козачковни ҳибсда ушлаб туриш муддати 18 мартгача узайтирилди

kaztag.kz сайти фотосурати

Қозоғистонлик журналист Михаил Козачковни ҳибсда ушлаб туриш муддати 18 мартгача узайтирилди, дея хабар беради КазТАГ Олмаота ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди матбуот хизматига таяниб.

Козачковнинг ўзи Телеграм-каналида унга онлайн тарзда учрашувда қатнашишга рухсат берилмаганини айтади. «Мен буни одил судловга киришимни чеклаш ва конституциявий суд ҳимояси ҳуқуқимдан маҳрум этиш деб биламан», — деб ёзади журналист.

«Время» газетаси ходими Михаил Козачков 18 декабрь куни қўлга олинган. У Коспаевнинг уюшган жиноий гуруҳи рейдерлик босқинларига шерик бўлганликда гумон қилинмоқда.

Козачков хонадонида тинтув ўтказилган, журналистнинг адвокатини ичкарига киритилмаган.

Бир қатор сиёсатшунослар, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мурожаат қилиб, журналистни озод этишни сўраган ва журналистнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ қонунбузарликларга ишора қилишган. Давлат раҳбари Бош прокуратурага мурожаатда кўрсатилган фактларни текшириш бўйича топшириқ берди. 20 декабрь куни тергов давомида Козачков икки ойга ҳибсга олинган.

У ҳибсда бўлганида изолятор шароитлари ва унга қўйилган айбловларнинг моҳияти ҳақида икки хат ёзиб, содир бўлаётган воқеаларни «молиявий мониторинг агентлиги раҳбарининг қасоси» дея изоҳлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ