Тергов қўмитаси Ижевск мактабида отишма содир этган жиноятчининг шахсини аниқлади

Baza Тelegram-канали фотосурати

Ижевск мактабида ўт очган шахс ўша мактабнинг битирувчиси, 34 ёшли Артем Казанцев бўлган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси хабар берди.

«Ҳозирда Россия Тергов қўмитаси ходимлари унинг яшаш жойида тинтув ўтказишмоқда, ҳужум қилган шахснинг дунёқараши ва унинг атрофидагилар ўрганилмоқда. Унинг неофашистик дунёқараш ва нацистлар мафкурасига мансублиги текширилмоқда», — дейилади хабарда.

Олдинроқ қўмита отишма қурбонлари сонини маълум қилганди: 13 киши ҳалок бўлган, улардан олтитаси катталар ва етти нафари болалар бўлган, 14 та мактаб ўқувчиси ва 7 та катта киши жароҳат олган.

Baza нашрига кўра, қотилнинг иккала тўппончасида ҳам қўлбола брелоклар бўлган. Улардан бирига «Эрик» ва «Дилан» сўзлари (АҚШнинг Колорадо штатидаги «Колумбайн»* мактабида отишма содир этганларнинг номи шундай бўлган) битилган. Иккинчисига эса лотин ҳарфларида «Колумбайн» сўзи ёзилган. Қуролларнинг ўқ солинадиган қисмига Казанцев «нафрат» сўзини ёзиб қўйган.

*Россияда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ҳаракат.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Покистонда музликлар эриб, йўқолиб кетмаслиги учун уларни «уйлаб» қўйиш маросими ҳақида

  • Америкаликлар аслида янги афғон ҳукумати ва Ҳаққонийлар оиласидан нималарни кутаётгани ҳақида

  • Сиёсатчи Экрем Имомўғлининг ҳибсга олиниши кескин норозиликларга сабаб бўлгани ва бу нималарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида