Ўзбекистоннинг энг номдор футболчиларидан бири Сервер Жепаров “Локомотив” (Тошкент) клуби спорт директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Клубнинг болалар академиясида ишлаган Жепаров «Локомотив» спорт директори лавозимида Равшан Муқимовни алмаштирди. Шартнома тафсилотлари ошкор этилмаган.
Балки раҳбариятдаги ўзгаришлар уч карра мамлакат чемпионининг қониқарсиз натижалари билан боғлиқдир. Охирги икки мавсумда «Локомотив» Суперлигада еттинчи ўриндан кўтарила олмади. Жорий мавсумда «темирйўлчилар» ҳам мухлисларни ҳайратга сола олмади – 11 учрашувдан кейин 12 очко ва турнир жадвалида еттинчи ўрин.
Сервер Жепаров футболчи сифатида тўққиз марта Ўзбекистон чемпиони (жумладан, «Локомотив» билан), бир марта Жанубий Корея ва Саудия Арабистони чемпионатларида, Эрон кубогида зафар қучган. 2008 ва 2011 йиллари Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси, 2008 ва 2010 йилларри эса Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган. Жепаров терма жамоа сафида 127 та ўйин ўтказиб, Ўзбекистон терма жамоаси учун рекорд кўрсатган ва 25 та гол урган. У футболчилик фаолиятини 2019 йилда Бекободнинг «Металлург» клубида якунлаган ва Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантиришни бошлаган, Чирқичнинг «Олимпик» клубида ишлаган. У Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Осиё футбол конфедерацияси қошидаги мураббийлик курсларида таҳсил олган.