Ўзбекистон прокуратураси томонидан Орол денгизининг қуриган тубида пляж спорти турнири ташкил этилади

Оролнинг қуриб қолган туби. dunyo.news сайти фотосурати

Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Мўйноқда илк бор Оролнинг қуриган тубида пляж футболи ва волейболи бўйича «Muynak Sand Cup – 2022» супертурнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда New Muynak City Telegam-канали хабар беради.

5-26 июнь кунлари Кема мажмуасида (Маяк) бўлиб ўтадиган мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва вилоятлари жамоалари иштирок этади. Турнир ташкилотчилари Ўзбекистон Бош прокуратураси, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Қорақалпоғистон футбол ассоциасияси, шунингдек, Мўйноқ тумани ҳокимлигидир.

Орол денгизининг қуриган тубидан денгиз муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиши мумкин бўлган турли тадбирлар учун майдон сифатида мунтазам фойдаланилади. Жумладан, 2017 йилдан буён у ерда ҳар йили «Стихия» электрон мусиқа фестивали ўтказилиб, клиплар суратга олинади.

Орол денгизи — Ўрта Осиёдаги, Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган, илгари улкан шўр кўл бўлган. 1960 йиллардан бошлаб денгиз сатҳи тезликда пасая бошлади, жумладан, асосий озиқлантирувчи дарёлар — Амударё ва Сирдарёдан суғориш учун сув тортиб олиниши ҳисобига. 1989 йилда денгиз иккита алоҳида сув омборига — Шимолий (Кичик) ва Жанубий (Катта) Орол денгизига бўлинди.

Денгизнинг қуриши бутун Марказий Осиё учун экологик ҳалокатга айланди ва минтақа давлатларига жиддий ижтимоий-иқтисодий зарар етказди. Ўзбекистон ҳудудида фақат Орол денгизининг ғарбий соҳиллари сақланиб қолган. Ҳар йили у 60 сантиметрга камаймоқда. Экологик ҳалокат туфайли маҳаллий флора ва фауна йўқ бўлиб кетиш арафасида. Бир неча йилдирки, маҳаллий аҳоли томонидан тупроқни ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги йилларда бир миллион гектардан ортиқ майдонга саксовул ва юлғун экилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ