ИИВ қаттиқ калтакланганини даъво қилган ёшларнинг ҳибсга олинишига доир видеони эълон қилди

ИИВ видеосидан кадр

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда Мирзо Улуғбек тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қаттиқ калтаклангани айтилган қиз ва йигитнинг ҳибсга олингани акс этган видеодан парча эълон қилди.

Видеода можаро томонлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг турли босқичлари акс этган кадрлар мавжуд: ҳибсга олиш, жуфтликка нисбатан куч ишлатиш, машинадаги суҳбат ва ИИБга келиш (ёзувда беҳаё сўзлар борлигидан огоҳлантирамиз).

Ғиёсовнинг сўзларига кўра, ички ишлар бўлими ходимлари эркак ва аёлнинг ҳужжатларини текширишга киришган, чунки улар жуфтликни наркотик моддаларни сақлашга алоқадорликда гумон қилишган.

«Фуқаролар бошиданоқ ўзларини ноўрин тутиб, ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган», — дейди ИИВ матбуот котиби.

Ғиёсовнинг таъкидлашича, «баъзи оммавий ахборот воситалари томонидан воқеаларнинг бир томонлама талқин қилиниши ҳамда «сарлавҳаларда ёшларнинг саргузаштлари» деб «ранг-баранг» тасвирланиши туфайли ижтимоий тармоқларда турли миллатчилик баёнотлари ва изоҳлар тарқала бошлаган». Ички ишлар вазирлиги ушбу салбий тенденцияни кузатиб боради ва миллатчилик кайфиятини қўзғатишга йўл қўймайди, дея огоҳлантирди Ғиёсов.

ИИВ матбуот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, тергов фуқаролар таъкидлаган жароҳатларни қаерда ва қандай шароитларда олишлари мумкинлигини ҳали аниқлаши лозим. У ОАВ ва ижтимоий тармоқлар фаолларидан ички ишлар ходимлари ва фуқароларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини кутишни сўради.

Воқеа 8 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Қизнинг Nemolchi.uz лойиҳасига хабар беришича, милиция ходимлари Азиз Йўлдошев ва Нурабек Қаҳрамоновлар унинг ва йигитининг ҳужжатларини текшириб, уларни мажбуран бўлимга олиб кетишган. Қиз нима бўлаётганини суратга олишни бошлаган, лекин телефон ундан тортиб олинади, ёзувлар ўчирилади.

ИИБда ёшлар асосли равишда текширилади ва ҳибсга олиш учун ҳеч қандай сабаб топилмагани сабаб қўйиб юборилади. Аммо уларни олиб келган ходимлар яна машинага ўтиришни буюрадилар. Қизнинг сўзларига кўра, эркак ва қиз рад жавобини беришган ва қаттиқ калтакланган. Кейинроқ шифокорлар қизнинг бурни сингани, олд қисми ва қорин бўшлиғи кўкаргани, йигитнинг эса ёпиқ бош мия жароҳати олгани, бош мияси чайқалгани, деярли бутун танасида кўкаришлар борлиги аниқланганлар.

Ёшлар ички ишлар бўлими ходимлари устидан ариза ёзишган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Nemolchi.uz таҳририяти сўровига кўра мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ва ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар берган. ИИБ «айбдорлар қонун доирасида тўлиқ жавобгарликка тортилади», деб ваъда беради. Бош прокуратура томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ