Ўзбекистон Украинага қарийб 20 тонна дори-дармон жўнатди

Carpathia.gov.ua сайти фотосурати

Украинанинг Карпаторти вилояти Ўзбекистондан иккинчи марта гуманитар ёрдам олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Гуманитар юк 1 миллион долларлик 19 минг тоннадан ортиқ дори воситаларидан иборат бўлиб, Ўзбекистондан антибиотиклар ва витаминлар – жами 12 та позицияга 200 минг донадан ортиқ дори-дармонлар юборилди, деди вилоят раҳбари Виктор Никита.

Ёрдам дастлаб Словакияда жойлашган гуманитар марказга етиб келди, у ердан Транскарпатияга юборилди. Дори-дармонлар зудлик билан жанговар ҳаракатлар кетаётган ҳудудларда жойлашган ҳарбий шифокорлар ва касалхоналарга юборилади.

«Биз кўрсатилган ёрдам учун ўзбекистонлик дўстлар, тадбиркорлар, кўнгиллилар ва шахсан Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкога мувофиқлаштириш ва самарали гуманитар йўлак ташкил этгани учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз», — деди Виктор Никита.

Карпаторти вилояти Ўзбекистондан биринчи гуманитар ёрдамни апрель ойи бошида Россия Федерациясининг Украинада ҳарбий махсус операцияси бошланганидан сўнг олди. Контейнерларда 34 тоннадан ортиқ юк бўлган: дори-дармонлар, индивидуал илк тиббий ёрдам қутилари, узоқ муддатли сақлаш учун озиқ-овқат ва бошқалар нарсалар бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ