Талабага тегажоқлик қилишда айбланган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) собиқ декан ўринбосари Боғабек (Боғибек) Йўлдошев 3 йилга қамалди. У қамоқ жазосини манзил-колонияларида ўтайди. Бу ҳақда 7 июнь куни Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.
Йўлдошев Жиноят кодексининг 118-моддаси («Зўрлаш») 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилди, чунки унинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд бўлмаган, дейилади хабарда. У 104-модданинг 1-қисми («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш») бўйича судланган.
Декан муовини билан боғлиқ воқеа 2021 йил 18 октябрда содир бўлган. Учинчи курс талабаси Муштари-бону Комилованинг сўзларига кўра, Йўлдошев уни зўрламоқчи бўлган, сўнг уни учинчи қават деразасидан итариб юборган. Қиз оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва бир нечта операцияларни бошдан ўтказган.
Йўлдошев 21 октябрь куни қўлга олинган. Унга нисбатан иш март ойида судга олиб борилган, жараён 7 апрелда ёпиқ эшиклар ортида ўтган.