Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига мамлакатнинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш мақсадида USAIDорқали совуқ занжирли ускуналар ва компьютерларни совға қилди. Бу ҳақда ЮНИCEФ (UNISEF) матбуот хизмати хабар берди.
«Умумий қиймати 1,3 миллион долларга тенг бўлган 671 та музлатгич, 212 та музлатгич ва 150 та компютердан иборат ускуналар Ўзбекистоннинг вакциналарни функционал ва самарали бошқариш қобилиятини мустаҳкамлайди», — деб таъкидлайди ЮНИСЕФ ходимлари.
Олинган жиҳозлар USAIDнинг COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун умумий қиймати 16 миллион долларга тенг йирик хайрия қисми ҳисобланади. У бутун мамлакат бўйлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига тарқатилади.
Ўзбекистонда биринчи COVID-19 ҳолати аниқланганидан бери АҚШ ҳукумати пандемияга қарши курашиш учун республикага 18 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатди. Бунга USAID маблағлари ва Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) ёрдами, шунингдек, 7 миллиондан ортиқ вакцина киради.
Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ЮНИСEФдан Moderna ва Pfizer каби вакциналарни жуда паст ҳароратларда сақлашга қодир 118 музлаткич камералари, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун вакциналар ва шахсий ҳимоя воситаларини ташиш учун 7000 дона термал қоп олди.